Вакцина

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини ишлаб чиқувчилар ҳақида маълумот

Хитой Фанлар академияси SARS-CoV-2 коронавирусига қарши номзод вакцинасини яратиш лойиҳасининг ташаббускори ва координатори ҳисобланади.

Хитой Фанлар Академиясининг таркибий бўлинмаларидан олинган тадқиқот гуруҳи ўзига хос димерик RBD технологиясини ишлаб чиқилди, унинг асосида коронавирусга қарши номзод вакцина яратилди [6].

Тадқиқотчилар Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси билан ҳамкорликда SARS-CoV-2 вакцинаси учун ҳайвонларда тирик вирусларни нейтраллаштирувчи таҳлиллар ўтказилди.

Хитой Фанлар Академиясининг Микробиология институти тадқиқотларни техник қўллаб-қувватлашга, шунингдек ултрацентрифугалашга доир таҳлилий экспериментга катта ҳисса қўшди.

Муваффақиятли клиниколди тадқиқотлардан сўнг, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical да вакцина ишлаб чиқариш бошланди. Илгари компания бош директори компаниянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллиард дозани ташкил этишини таъкидлаган эди.

Хитой Фанлар Академиясининг Микробиология институти (IMCAS)

Хитой Фанлар Академиясининг Микробиология институти (IMCAS) - Хитойдаги энг йирик микробиологик тадқиқот муассасасидир. Мазкур муассаса 1958 йил 3 декабрда Хитой Фанлар академиясининг бир қисми бўлган Амалий Микология Институти ва Пекин Микробиология Лабораторияларининг бирлашиши натижасида ташкил этилган. 50 йилдан ортиқ ривожланишдан сўнг, IMCAS, мамлакатдаги микробиология соҳасидаги энг йирик интеграциялашган илмий-тадқиқот институтига айланди.

Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси

Zhifei Longcom Biopharmaceutical – бу Хитойнинг Илмий-тадқиқот ва ривожлантириш ишларини бирлаштириб, ишлаб чиқариш, тарқатиш ҳамда импорт ва экспорт фаолияти билан шуғулланувчи хусусий биотехнологик компаниядир. Компания биопрепаратларни ишлаб чиқариш ва сотиш, асосан фуқаролар учун вакциналар фаолиятига ихтисослашган. Компаниянинг бош қароргоҳи Чунцин шаҳрида жойлашган.

Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси бу соҳадаги фаолиятини 2002 йилдан бошлаган. 2019 йилда компаниянинг йиллик даромади 10,59 млрд юанни ташкил қилди. Компанияда 3000га яқин ходим фаолият юритади. 2010 йил сентябр ойида компания Шэньчжэн фонд биржасида рўйхатга олинди ва ChiNext (Шэньчжэн фонд биржасининг шўба корхонаси) рўйхатига киритилган биринчи хусусий вакциналар ишлаб чиқарувчи компания бўлди.

Zhifei Longcom Biopharmaceutical бешта шўба корхонаси жумладан Beijing Zhifei Lvzhu Biopharmaceutical ва Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical акциядорлик компаниясига эга, улар мамлакатдаги янги юқори технологик корхоналардан бири ҳисобланади. Zhifei Longcom Biopharmaceutical вилоятларда ва автоном вилоятларда 300 дан ортиқ тўғридан-тўғри бош идорага бўйсунадиган муниципалитетларга эга.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази

2018 йил апрел ойидан Илғор технологиялар Маркази илмий-тадқиқот муассасаси мақомида Инновацион ривожланиш вазирлиги таркибига киритилган.

Марказ вазирликнинг технологик майдончаси бўлиб, у олимлар, инноваторлар ва тадбиркорлар, барча иштирокчилар ва умуман Ўзбекистон Республикаси учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган қўшма ечимлар ишлаб чиқиш имкониятини беради.

Илм-фанга асосланган технологияларни тижоратлаштириш ва траснфери борасида тубдан янги ёндашиш - Марказнинг асосий хусусияти ҳисобланади. Марказнинг мақсади истиқболли ғоялар ва инновацион ишланма¬арни шакллантиришга ёрдам бериш, шунингдек, ускуналар ва инфратузилмани алмашиш орқали юқори технологияли ишлаб чиқаришларни комплекс қўллаб-қувватлашдир. Марказ тадқиқот ва инноватциялар соҳасида юқори стандартларни қўллашда етакчилик қилишни мақсад қилган.

Мамлакатни инновацион экотизимини ривожлантириш ва янги “инновацион фикрловчи“ ёшларни тайёрлашни, шу жумладан, фан соҳасида гендер тенглигини қўллаб-қувватлашни таъминлашда технологик майдонча бўлиб хизмат қилади.

Ҳозирги вақтда Марказ замонавий биотехнология, геофизика ва наноминералогия, молекулалараро таъсирлашув ва скрининг, физик-кимёвий тадқиқотлар усуллари билан шуғулланувчи 4 та лабораториядан, шунингдек, тижоратлаштириш бўлимидан иборат.