Вакцина

Вакцинанинг Ўзбекистондаги клиник тадқиқотлари

10 декабрь куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев томонидан мамлакатда ZF-UZ-VAС2001 вакцинасининг III фаза клиник синовларининг бошланишига старт берилди. Маросим Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical компаниясининг мутахассислари қатнашдилар.

Хитойдаги Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида Ўзбекистонга Zhifei компанияси томонидан 6000 дона синов вакцинаси (50% ҳақиқий вакцина, 50 % плацебо), 12 минг дона ПЗР тестлар, 8 минг дона антитаналарни аниқловчи тестлар хамда барча ишлатиладиган ёрдамчи материаллар (шприц, ниқоб, кўзойнак, криопробиркалар ва ҳ.к.) олиб келинди.

2020 йил 10-декабрда республикада коронавирусга қарши Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom компанияси вакцинасиниг учинчи босқичи синовлари бошланди.

Вакцинани клиник тадқиқотлар гуруҳи таркибига 8 нафар Anhui Zhifei Longcom компаниясининг ходими, 30 нафар Илғор технологиялар марказининг олимлари, 112 нафар соғлиқни сақлаш ходимлари, 36 нафар Сall-марказнинг шифокорилари иштирок этди.

Тадқиқотларнинг учинчи босқичи натижаларига кўра, вакцина юқори самарадорликни ва юқори даражадаги антитаналарни кўрсатди. Бундан ташқари, 2021 йил феврал ойида ўтказилган синовлари натижаларига кўра, лаборатория намуналари натижаларига кўра, вакцина коронавируснинг "жанубий африка" штаммига қарши актив нейтрал холатини сақлаб қолди. Ўзбекистондаги клиник тадқиқотлар халқаро клиник амалиётда қўлланиладиган ҳуқуқий ва ахлоқий меёрларга мувофиқ GСР (Good Clinical Practice –Тегишли Клиник Амалиёт) қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилди.

 Тадқиқотларга умумий ҳисобда скрининг синовларидан ўтган 14415 киши қатнашиш истагини билдирган. Шундан 18 ёшдан ошган 13250 кўнгиллилар тадқиқотда иштирок этиш учун розилик варақасини имзоладилар. 3 апрел ҳолатига кўра 4603 кўнгиллилар тўлиқ эмланди (яни вакцинанинг барча уч доза миқдорини қабул қилишди). Вакцинани икки доза миқдорда 6667 нафар, битта доза миқдорда – 6865 нафар, шундан 117 нафари 60 ёшдан ошган кўнгиллилар иштирок этди.

ZF-UZ-VAС2001 вакцинасининг клиник синовлари статистикаси

(2021 й. 3 апрель ҳолатига кўра)

Кўрсаткичлар

   

Кўнгиллилар сони

Скринингга келганлар сони

   

14 415

Розилик билдирганлар сони

   

13 250

Антитаналарга экспресс-тест топширганлар

   

13 110

Улардан ПЦР топширганлар

   

9 975

ВАКЦИНАЦИЯ №1 жами

   

6 865

Вакцинация -1 – 60+

   

117

ВАКЦИНАЦИЯ №2 жами

   

6 667

Эмлангмаганлар - 2-доза

   

145

ВАКЦИНАЦИЯ №3 жами

   

4 603

Эмлангмаганлар - 3-доза

   

477

 

Такидлаш жоизки, назорат гуруҳига киритилган 150 нафар кўнгиллиларнинг 90 фоизида иккинчи дозадан сўнг қонда 4,55 Au / ml дан юқори бўлган антитана даражаси аниқланди, бу коронавирусни зарарсизлантириш учун етарли даражани англатади. Вакцинани коронавируснинг янги "британия" ва "бразилия" штаммларига қарши самарали эканлиги ҳам тасдиқланди.

Назоратга олинган гуруҳда эмланганларда антитаналарнинг ҳосил бўлиши

Антитаналар концентрацияси 4,55 Au/ml кам бўлган эмланганлар

Антитаналар концентрацияси 4,55 Au/ml юқори бўлган эмланганлар

Ўртача кўрсаткич

2-дозадан кейин

10 %

90 %

26,3 Au/ml

1-дозадан кейин

64 %

36 %

2,9 Au/ml