Вакцина

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини рўйхатдан ўтказиш

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг Ўзбекистонда ўтказилган клиник синовлари давомида, эмлашдан кейин жиддий ён таъсири ва ўлим ҳолатлари бўлмаган, бундан ташқари иситма, бош оғриғи ва инектсия ҳудудида қизариш каби кичик ён тасирларнинг фоиз даражаси 0,003% дан кам бўлган.

 

ZF-UZ-VAC2001 вакцинанинг клиник синовларида кузатилган ножўя таъсирлар

Ножўя таъсирлар
1-
даража

Ножўя таъсирлар
2-
даража

Ножўя таъсирлар
3-
даража

Ўлим ҳолати

<0,003%

0

0

0

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хитой вакцинасини синашдаги фаол иштироки ҳамда уларнинг клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссаси натижасида феврал ойида Ўзбекистон ҳаммуаллифи сифатида этироф этилди. Вакцина мамлакатимизда ZF-UZ-VAC2001 номи остида рўйхатдан ўтди.

Жорий йилнинг 1 мартида ўзбек-хитой вакцинаси ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистонда тиббий амалиётда фойдаланиш учун DV/X 08646/03/21 рақамли расмий рўйхатдан ўтказилди. Шундан сЎнг, 15 март куни ушбу вакцина Хитойда ҳам рўйхатдан ўтказилди.

27 март куни ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг биринчи партияси 1 миллион дозада Ўзбекистонга Хитойдан етказиб берилди.

Шунингдек, апрел-июнь ойларида Ўзбекистонга 3,5 миллион дозада ушбу вакцинанинг иккинчи партиясини етказиб бериш режалаштирилган.