Вакцина

Ўзбекистонда эмлаш жараёнлари

Ўзбекистонда оммавий эмлаш жараёни 1 апрельдан бошланган [23]. Июль ойидан бошлаб 18 ёшдан катта бўлган аҳоли қатламини ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда вакцина олишлари мумкинлиги эълон қилинди.

Ушбу гуруҳга коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослашган муассасалар ходимлари, тез тиббий ёрдам ходимлари, шошилинч тиббий ёрдам тизими ходимлари, юқумли касалликлар шифохоналари ходимлари, коронавирус диагностикаси билан шуғулланадиган лаборатория ва амбулатория ҳамда поликлиникалар ходимлари киради.

Мамлакатда 4000 тадан ортиқ эмлаш пунктлари ва мобил бригадалар фаолият юритмоқда. Фуқаролар ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси, AstraZeneca ва Спутник V препаратлари билан эмланмоқда [24].

19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда COVID-19га қарши оммавий эмлаш доирасида жами 5 803 255 вакцина дозасидан фойдаланилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун эмлаш жараёни мобайнида энг кўп Фарғона вилоятида – 755 389 киши, Наманган вилоятида – 752 077 ва Андижон вилоятида – 642 815 нафар фуқаролар эмланди [25].

Ўзбекистонда эмланганлар сони, вилоятлар кесимида

(2021 й. 19 июль ҳолатига кўра)