Тендерлар

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига лаборатория асбоб-ускуналарини етказиб бериш учун тендер савдоларини ўтказиш

Тендер савдолари муддатини узайтириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига асосида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига лаборатория асбоб-ускуналарини етказиб бериш учун тендер савдоларини ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига асосан лаборатория асбоб-ускуналари, зарур сарф материаллари ва бутловчи қисмлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича тендер танловини қуйидагиларга асосан ўтказмоқда:

Жами суммаси 344 157,00 АҚШ доллари, шу жумладан 1-лот бўйича «Лаборатория асбоб-ускуналари ва ўлчов асбоблари» - 131 000,00 АҚШ доллари 8 та тур, ҳамда 2-лот бўйича «Тикувчилик асбоб-ускуналари ва бутловчи қисмлари» 23 та тур  – 213 157,00 АҚШ доллари.

Тендерда иштирок этувчи иштирокчилар қуйидаги ҳолларда малака танловига қўйилмайди:

- малака танлови учун зарур ҳужжатлар тўпламини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлар;

- қайта ташкил этилиши, тугатилиш ёки банкротлик ҳолатлари мавжуд бўлганда;

- “Харидор” билан суд ёки арбитраж жараёнлари мавжуд ҳолатларида;

- инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилиши ҳолатларида;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд ҳолатларида;

- солиқ имтиёзлари бериладиган давлат ёки ҳудудларда рўйхатдан ўтган ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлган ҳолатларида;

- молиявий операциялар амалга ошириш жараёнида (офшор зоналарда) ахборотнинг ошкор қилинмаслиги ва тақдим этилмаслиги ҳолатларида.

Иштирокчилар тендер ҳужжатини dxarid.uzex.uz махсус ахборот портали ёки  www.tenderweek.com веб-саҳифалари орқали маълумот олишлари мумкин.

Таклифни таъминлаш шакли - пул ўтказиш йўли гаров суммаси тўлаш билан ёки банк кафолати остида таъминланади. Таъминлаш қиймати 1-лот бўйича – 1 310,00 АҚШ доллари ва 2-лот бўйича – 2 131,57 АҚШ доллари – хорижий иштирокчилар учун ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича сўмнинг эквиваленти – Ўзбекистон резидентлари учун.

- Тендерда иштирок этувчи хорижий иштирокчилар учун:

валюта ҳисобрақами 20203840300826238001 Тошкент шаҳри ТИФ Миллий банк Амалиёт бошқармаси, МФО 00451, СТИР 305166715, SWIFT NBFA UZ 2X

- Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Амалиёт бошқармаси.

Ғазна ҳисобварағи  23402000300100001010 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҲККМ Бош бошқармаси

МФО 00014, ИНН 201122919

ШХР 400110860262737950100254001

Инновацион ривожланиш вазирлиги

СТИР 305166715, ОКЭД 84 111

Саволлар туғилганда иштирокчилар хат орқали қўйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1. Ваколатли ходимлар: Сарварбек Тахиров – Илмий стажировкалар ва илмий лаборатория асбоб-ускуналари ҳаридини ташкил этиш бўлим бошлиғи +(998) 90 989 24 05, S.takhirov@mininnovation.uz; Кабашев Тоиржон – Бош мутахассис + (9989) 93 180 69 29, toir1981@mail.ru

Иштирокчи алоҳида конвертларда иккита ҳужжат тўпламини битта асл ва битта нусхасини тақдим этиши керак. Ҳар бир тўпламда ташқи ва ички конвертлар (техник ва молиявий таклифи) бўлиши керак. Шу билан бирга ҳар бир лот учун ҳужжатлар алоҳида тақдим этилади.

Иштирокчиларнинг танлов таклифлари 2018 йил 26 декабрдан - 2019 йил 16 январгача Тошкент вақти билан 18:00 гача қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент ш.,
Тарас Шевченко кўч., 1.