Савдолар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимидаги Андижон тажриба-кўргазма майдони учун Жаҳон банкининг грант маблағлари ҳисобидан ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 июлдаги ПҚ-4399-сонли “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Андижон вилоятидаги “Инновацион полигон” (Андижон тажриба-кўргазма майдони) учун Жаҳон банкининг грант маблағларини жалб этилган.

Мазкур маблағлар ҳисобидан доривор ўсимликларни қайта ишлашга мўлжалланган 60 минг АҚШ доллари қийматидаги 3 турдаги ускуналар ҳамда 250 минг АҚШ доллари қийматидаги 1 та чорвачилик учун ем-гранула олиш линияси харид қилиниши кўзда тутилган.

Бу орқали Андижон тажриба-кўргазма майдонида етиштириладиган доривор ўсимликларни қайта ишлаш ҳамда биологик фаол қўшимчалар, фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, лаборатория текширувларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Мазкур ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан ўтказилмоқда.

 

Батафсил маълумот: (PDF)   << FVED/RFQ/06-1 >>     << FVED/RFQ/07-1 >>