Савдолар

Умумий ва ноорганик кимё институти учун лаборатория ускуналарини етказиш бўйича такрорий тендер савдолари

2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сонли "Илмий-тадқиқот институтлари инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари учун лаборатория ускуналарини етказиб бериш бўйича мақсадли танлов учун такрорий тендер савдосини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида" ги қонунига мувофиқ лаборатория ускуналарини етказиб бериш бўйича қуйидаги танловларга биноан такрорий танлов савдоларини ўтказмоқда:

Умумий ва ноорганик кимё институти учун сотиб олинадиган лаборатория ускуналарини мақсадли танлашнинг максимал қиймати - 713,800 АҚШ доллари.

Батафсил рус тилида: https://mininnovation.uz/ru/tenders/2246