Бўлимлар

Ахборот хизмати


Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна
Таржимаи ҳол

Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна 1975 йили Наманган вилоятида туғилган.

 

1992-1997 йиллар  Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида ўқиган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – халқаро иқтисодчи

2018 йилда ШҲТ мамлакатларидаги асосий оммавий ахборот воситалари масъул шахслари учун  семинар иштирокчиси, Пекин, Хитой.

 

Меҳнат фаолияти:

1998-2000 гг. – Ўзбекистондаги Тасис дастури, “Вармап” лойиҳаси раҳбар ёрдамчиси

2004-2008 гг. – “Марвел Джус Ко.” ОАЖ, таржимон

2008-2009 гг. – “Замин пресс нашриёт уйи” МЧЖ, “Жаннат макон” журнали муҳаррири

2010-2011 гг. – Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, Ахборот-таҳлил бўлимининг бош мутахассиси

2011-2013 гг. – “Эрудит” МЧЖ. “Аъло кайфият” журнали бош муҳаррири. “Бекажон” Эрудит”,  Леди” газеталарининг Тошкентдаги таҳририяти раҳбари

2013-2017 гг. – “Даракчи информ сервис” МЧЖ. “Суғдиёна” газетаси бош муҳаррири

2018-2018 гг. –  ЎзМТРК қошидаги “TV Park Uz” журнали бош муҳаррири

2018-2019 гг. – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи

2019 й. – ҳ.в –  Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томнидан ўтказилган “Йил танлови-2019”да “Журналистлар билан энг яхши муносабат ўрнатган матбуот хизмати” номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

 

Даврий нашрларда мақолалари, бадиий асарлари ва таржималари чоп этилган. Муаллифлигида 2 та китоби нашр қилинган. 20 қисмли иккита сериалнинг сценарий муаллифи. Людмила Улицкая, Жожо Мойес, Гўзал Яхина, Малала Юсуфзай,Марям Ёқубова каби муаллифларнинг асарларини рус тилидан ўзбек тилига таржима қилган.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

 


Ахборот хизмати раҳбарининг лавозим вазифалари 

  • Медиа-рилейшнз, ОАВ вакиллари билан янги алоқалар ўрнатиш;
  • ОАВ лар учун вазирлик фаолияти бўйича расмий хабарларни тайёрлаш;
  • вазирлик вакилларининг меҳмон ва эксперт сифатида телерадиодастурларда иштироки тўғрисида музокаралар олиб бориш;
  • ОАВ ларда вазирлик фаолияти ҳақида маълумотлар чиқишини назорат қилиш;
  • Матбуот анжуманлари, брифингларда журналистларнинг келишини таъминлаш;
  • ОАВ ва бошқа ташкилотларнинг вазирлик фаолиятига оид саволларига жавоблар тайёрлаш;
  • вазирликнинг мақсадли дастурлари ва махсус лойиҳаларини ОАВ ларда ёритиш учун улар билан музокаралар олиб бориш;
  • вазирлик фаолиятига тегишли маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш;
  • лозим бўлганда тушунтириш хатлари ва раддиялар тайёрлаш;
  • расмий веб-сайтнинг “Янгиликлар” саҳифаси, вазирликнинг Фейсбук саҳифаси учун материаллар тайёрлаш, шунингдек тайёр материалларнинг ОАВ ларда чоп этилишини ташкил қилиш.

Кадрлар бўлими


Ходжиматова Индира Дильшаджановна
Таржимаи ҳол

Ходжиматова Индира Дилшаджановна 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти олий, МВА.

2000 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти минтақашунослик (Япония иқтисодиёти) бакалавриатни, 2002 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти  жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича магистратура босқичини тугатган. 

2006 йилда Maastricht School of Management  (Нидерланды) бизнес бошқаруви йўналиши бўйича ва 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиш академияси қошидаги Олий бизнес мактаби магистратурасини тамомлаган.

 2002-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги хузурудаги Давлат акциядорлик ташқи савдо компаниясида турли хил лавозимларда ишлаган.

2019 йилнинг февраль ойида бошлаб Инновацион ривожланиш вазирлигида фаолият юритиб келмоқда.


Кадрлар бўлими бошлиғининг хизмат вазифалари 

  • вазирлик тузилмасидаги барча бўлинмаларидаги раҳбар лавозимлар учун амалий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларнинг республикамизда ва хорижда ўқиши, малакасини оширишини ташкил этиш, кадрларни танлаш билан боғлиқ самарали иш шаклларини ва усулларини жорий этиш;
  • ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш, вазирликнинг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Юридик бўлим


Игамбердиев Шуҳрат Хислатиллаевич
Таржимаи ҳол

Игамбердиев Шухрат Хислатиллаевич 1976 йил 28 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 1993 йилда Тошкент туманидаги 35-ўрта мактабни битирган.

1997 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини Ҳалқаро Ҳуқуқ муҳасислиги бўйича тамомлаган. 1997 йилдан бугунги кунгача бир қатор давлат бошқарув органларида фаолият кўрсатиб келган.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Миллати ўзбек, партиясиз, “3-даражали адлия маслахатчиси” махсус унвони – мартаба даражаси бор, рус, инглиз, немис ва тожик тилларни билади.


Асосий вазифалари

 

  • Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
  • вазирлик томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
  • вазирликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
  • вазирлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини о ширит, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
  • шартномавий-ҳукуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, вазирликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Бўлим ходимлари:

Амонов Шухрат

Бош мутахассис

 

Телефон: (71) 203-32-23 (731)
Электрон почта: sh.amanov@mininnovation.uz

****

Шакирова Юлиана Спартаковна

Етакчи мутахассис

 

Телефон: (71) 203-32-23 (732)
Электрон почта: yu.shakirova@mininnovation.uz

Таржимаи ҳол

Пардаев Юсуф Неъматуллаевич Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 1987 йил 10 январда туғилган.

Маълумоти олий. Мутахассислиги – Менежмент, лизинг ва баҳолаш хизматлари маркетинги.

2005-2009 йиллар бакалавр-Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида

2009-2011 йиллар магистратура-Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида таҳсил олган.

2011-2012 йиллар Самарқанд вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт бош бошқармасида етакчи мутахассис,
2013-2017 йиллар Тошкент давлат техника университети қошидаги 3-сонли академик лицейда бош ҳисобчи лавозимида,
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Геномика ва биоинформатика марказида молия-иқтисод бўлими бошлиғи-бош ҳисобчи лавозимида,
2017-2018 йиллар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Яккасарой тумани мактабгача таълим бўлими Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати раҳбари-бош ҳисобчи лавозимида

2018 йил 15 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи-бош ҳисобчи лавозимида фаолият юритмоқда.


Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи – бош ҳисобчининг лавозим вазифалари

  • Вазирлик бухгалтерияси устидан умумий раҳбарликни амалга оширади, бухгалтерия ходимларга хизмат вазифаларини тақсимлаб беради;
  • Бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодексига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома”га ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритади, шунингдек ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этади;
  • Вазирлик марказий аппаратига бюджетдан ажратиладиган маблағларни олиш учун бюджет сўровларини ишлаб чиқишни, харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказишни, шунингдек, уларнинг ижроси назоратини ташкиллаштиради;
  • Молиявий ҳисоботлар ва бухгалтерия ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини назорат қилади;
  • Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилади;
  • Вазирликда ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқишни ва тўланишини ташкил этади;
  • Қуйи ташкилотлар устидан даврий молиявий ҳисоботларига ташкилий ва услубий раҳбарликни амалга оширади.

Молия-иқтисодиёт бўлими


Рахматуллаев Дилмурод Рахматуллаевич
Таржимаи ҳол

Рахматуллаев Дилмурод Рахматуллаевич Жиззах вилояти Зомин туманида 1985 йил 4 октябрда туғилган.

Маълумоти олий. Мутахассислиги – Бухгалтерия хисоби ва аудит.
2003-2007 йиллар Тошкент Молия институтидаўқиган.

Меҳнат фаолияти
2007-2016 – Жиззах вилоят Зарбдор тумани хокимлиги молия бўлимида иш фаолиятини бошлаган ва Молия бўлими мудири лавозимигача кўтарилган
2017-2020 – Жиззах вилоят Зарбдор туман хокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 1-ўринбосари
2020- 2021 – Жиззах шаҳар хокимлиги Молия бўлимида бўлим бошлиғи
2021.02-2021.06 – Тошкент шаҳар Халқ таълими Бош бошқармасида молия-иқтисод бўлими мутаҳасиси
2021 йил июнь ойидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Молия-иқтисод бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 


 Молия-иқтисод бўлими бошлиғининг вазифалари ва функциялари

  • Вазирликнинг кейинги молия йили учун бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган муддатда Молия вазирлигига тақдим қилиш;
  • Вазирлик фаолиятининг кенг қамровли иқтисодий ва молиявий таҳлили, молиявий бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда молиявий таваккалчиликларни камайтириш;
  • иқтисодий ва молиявий ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва асосий фаолият кўрсаткичларини шакллантиришда иштирок этиш;
  • Вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар билан биргаликда истиқболли ва жорий молиявий режаларни ишлаб чиқиш;
  • Молиявий ресурслардан фойдаланишда самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш;
  • молиявий ресурсларни режалаштириш, молиялаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича вазирликнинг бўйруқ ва қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • Вазирлик бюджети лойиҳаси бўйича тегишли йил учун ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва унга тегишли ўзгартиришлар киритишда тегишли бошқарма ва бўлимлар билан биргаликда таклифларни тайёрлаш ва Молия вазирлигига тақдим этиш;
  •  Вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет лойиҳаларини тузиш;
  • бошқа бошқарма бўлимлар билан биргаликда Вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш.

Девонхона


Арипова Зиёда Атхамовна
Таржимаи ҳол

Арипова Зиёда Атхамовна Тошкент шаҳрида 1978 йил 4 декабрда туғилган.

 

Маълумотим олий. Мутахассислиги – тарих - ҳуқуқшунослик, ҳуқуқшунос.

1994-1999 йиллар Тошкент давлат педагогика университети бакалавр босқичида, 2001-2003 йиллар Низомий номли давлат педагогика университетида магистратура босқичида таҳсил олган.

 

Меҳнат фаолияти:

1999-2003 йиллар Тошкент шаҳар рўйхатга олиш органларига кўмаклашиш маркази етакчи мутахассиси

2003-2013 йиллар Яккасарой тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини  рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бош мутахассиси

2013-2018 йиллар Яккасарой тумани ҳокимияти Девонхона мудири

2018-2019 йиллар Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш Вазирлиги Ижро аппарати бошқармасининг Девонхона мудири

2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Девонхона бош мутахассиси лавозимида фаолият юритмоқда.

 


Девонхонасининг асосий вазифалари

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан Вазирликга келиб тушган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва топшириқларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш (назорат карточкалари асосида ва электрон шаклда);
  • ҳудудий бўлинмаларидан келиб тушган барча ҳужжатларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
  • шахсан олиб келинган ҳужжатлар рухсатномалар бюросида Вазирлик котибаси томонидан ҳафтанинг иш кунлари соат 1700 гача ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилганлиги, тааллуқлилиги, ҳужжатлар иловасининг тўлиқлилиги, ҳужжатлар ўрамининг бутунлиги текширилган ҳолда қабул қилинади ва рўйхатдан ўтказиш;
  • ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни жўнатиш амалдаги почта қоидаларига мувофиқ амалга ошириш;
  • “Хизматда фойдаланиш учун” (ХФУ) устхатли ҳужжатлар ва нашрларни ҳисобга олиш (рўйхатдан ўтказиш), махфий бўлмаган ҳужжатларнинг ҳисобини олиб бориш;
  • йўқ қилиниши керак бўлган ҳужжатлар, нашрлар ва ҳужжатлар йиғмажилдлари шартли тартибда матнни ўқиш имконияти бўлмайдиган даражагача бўлган ҳужжатларни далолатнома расмийлаштирган ҳолда майдалаб ёки ёқиб юбориш;
  • Вазирлик фаолиятида ва унинг бўлинмалари фаолиятидаги вужудга келадиган доимий муддатда сақланадиган ҳужжатларнинг танлаб олинишини, ҳисобга олинишини, сақланишини, ишланиш сифатини ва ушбу ҳужжатларни ўз вақтида давлат сақловига беришни таъминлаш.
Таржимаи ҳол

           Туланов Акмал Аброрович 1986 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шахрида хизматчи оиласида туғилган, миллати ўзбек. Оилали, уч нафар фарзанди бор. У 2007 йилда Қарши Мухандислик Иқтисодиёт Институтининг “Фермер хўжалиги бошқариш” йўналишини тамомлаган.

2004-2008 йиллари ўз меҳнат фаолиятини “Аброр Абдуманнон ўғли” фермер хўжалиги иш юритувчи лавозимида бошлаган бўлиб, 2008-2009 йиллари “Қашқадарёдон” ОАЖда мутахассис лавозимида, 2009-2010 йиллари Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси уруғчилиги илмий тадқиқот институтида илмий ходим лавозимида ишлаган.

2010-йилда Тошкент Давлат Аграр Университетида “Дала экинлари селекцияси ва уруғчилиги” йўналиши бўйича магистратура бўлимига ўқишга қабул қилиниб, 2012 йилда магистр даражасини олган. 2012-йилдан ЎзР ФА Геномика ва Биоинформатика Марказининг “Маркерларга асосланган селекция” лабораториясида  стажёр тадқиқотчи лавозимида иш бошлаб 2014-йилда унга кичик илмий ходим лавозими берилган, 15 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, Маркерларга асосланган селекция усули билан яратилган Равнақ-1 ва Равнақ-2 ғўза навлари хаммуаллифи хисобланади.

2015 йилда Америка Қўшма Штатлари, Техас штати Лаббок шаҳрида жойлашган АҚШ Қишлоқ Хўжалиги Вазирлигининг (USDA) Ғўза  Генетикаси лабораториясида 1 йил мобайнида малака ошириб келган. 2016-2018 йиллар Геномика ва биоинформатика марказининг Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018 йил январ ойидан бошлаб янги ташкил этилган Инновацион ривожланиш вазирлигида, Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган ва хозирги кунга қадар шу лавозимда ишлаб келмоқда.

 


Ишлар бошқармаси бошлиғининг хизмат вазифалари

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент Қарорлари, Фармонлари ва Фармойишларини, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Вазирликнинг қарор, буйруқ ва баённомалари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқларининг бажарилишини  ўрганиш;
  • Вазирлик марказий аппарати биносида хўжалик ишларини олиб бориш.
  • Вазирлик аппаратидаги ишларни замонавий техника ва технологиялар ёрдамида олиб бориш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.
  • Турли семинар, конференция ва йиғинларнинг ўтказилишини ташкиллаштириш, расмий меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш бўйича тадбирларда бевосита иштирок этиш.
  • Вазирлик раҳбарияти учун лозим бўлган маълумотларни йиғиш, таржима қилиш, тегишли корхоналарга етказиш ва улар билан биргаликда ишлаш.
  • Вазирликнинг маъмурий биносини қуришда назорат олиб бориш ва сифатли қурилишини ташкил этиш.
  • Вазирлик биносида ишдан ташқари вақтда масъул навбатчиликнинг ташкил қилинишини таъминлаш.
  • Вазирлик раҳбарияти қабулхоналари ишини ташкил этади ва раҳбарларнинг ваколати доирасидаги топшириқларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.
  • Вазирлик марказий аппаратида хўжалик ишларини олиб бориш, озодаликка риоя этилишини, ёнғинга қарши хавфсизлик қоидалари талабларининг бажарилишини таъминлаш.

Ички аудит хизмати


Кадиров Абдуазиз Абдухабирович
Таржимаи ҳол

Кадиров Абдуазиз Абдухабирович 1984 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти олий. Мутахассислиги – Банк иши.

2001-2005 йиллар Тошкент молия институтида таҳсил олган.

2005-2007 йиллар Ўзбекистон  Республикаси “Камолот”  ёшлар ижтимоий харакати Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши ҳисобчи-ғазначи, бош ҳисобчи, молия-иқтисод бўлими бошлиғи;

2007-2012 йиллар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 1-тоифали  инспектори, етакчи инспектори, бош инспектор, бўлим бошлиғи ўринбосари;

2012-2017 йиллар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бош назоратчи-тафтишчиси;

2017-2018 йиллар "Тошйўловчитрансхизмат" унитар корхона директори;

2018-2020 йиллар “Тошшаҳартрансхизмат” акционерлик жамияти бошқарув раисининг молия масалалари бўйича ўринбосари;

2020-2021 йиллар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи;

2021 йил 27 апрелдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ички аудит хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда.

Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билади.


Функция ва вазифалари

Ижро аппарати


Якубов Азизжон Тожибоевич
Таржимаи ҳол

Якубов Азизжон Тожибоевич Сурхондарё вилояти, Узун туманида 1985 йил 17 мартда туғилган.

Маълумоти олий. Мутахассислиги – архившунос, сиёсатшунос.

2005 - 2009 йиллар Ўзбекистон Миллий университети бакалавр босқичида, 2010 - 2011 йиллар Ўзбекистон Миллий университетида магистратура босқичида таҳсил олган.

Меҳнат фаолияти:

2004 - 2005 йй. - Сурхондарё вилояти Узун тумани мудофаа ишлари бўлими назоратчиси,

 

2005 - 2011 йй. - Ўзбекистон Миллий университети талабаси,

 

2012 - 2017 йй. - Яккасарой тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси,

 

2017 - 2017 йй. - Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ходимлар бўлим бошлиғи,

 

2017 – 2018 йй. - Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари,

 

2018 – 2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ижро аппарати бошқармаси ижро назорати бўлим бошлиғи,

 

2018 - 2018 йй.  - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ижро аппарати бошқармасининг ижрони назорат қилиш бўлими бошлиғи,

 

2018 – 2020 йй.  - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ижро аппарати бошқармаси бошлиғи ўринбосари,

 

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ижро аппарати бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.


Ижро аппаратининг асосий вазифалари

  • Электрон иш юритиш ва ҳужжатлар алмашинуви тизими асосида ҳужжатлар ва топшириқларни ҳисобга олиш, ҳаракатланиши, таҳлили ва назоратининг ягона тизимини амалга оширилишини таъминлаш.
  • Вазирликнинг барча таркибий бўлинмаларида ижро назоратининг ҳолатини ўрганиш ва мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда керакли ёрдам кўрсатиш, бу ҳақда Вазир, унинг ўринбосарларини хабардор этиш.
  • Ушбу мақсадларда ҳар ўн кунда навбатдаги ўн кунликда ёпилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида эслатма-маълумотномаларни қоғоз ва электрон вариантини шакллантиради, ҳамда Вазирликнинг таркибий бўлинма бошлиқларига йўналтиради. Ҳар ойда навбатдаги ой давомида ёпилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида эслатма-маълумотларни шакллантиради, вазирга ҳисобот беради ва таркибий тузилма бошлиқларига йўналтиради.
  • Вазирликнинг таркибий тузилмалар мутахассислари – ҳужжатлар ижрочилари томонидан топшириқлар бажарилгани ҳақида ҳужжат олгач, уларни назоратдан олади.