Фарғона вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси


Юнусов Зиёдбек Алишерович

Фарғона вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи

+998 (90) 631-77-17

z.yunusov@mininnovation.uz

Зиёдбек Алишерович Юнусов 1988 йил 27 сентябрда Фарғона туманида таваллуд топган. Умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлаб, 2006 йилдан Фарғона Политехника Институти Энергетика факультетида бакалавр босқичида ўқишни давом эттирган. Ўқиш даврида олийгоҳ томонидан ташкил этилган конференция, семинар ва форумларида фаол қатнашиб факультетнинг энг илғор талабаларидан ҳисобланган.

Бакалавр босқичини тамомлаганидан сўнг, 2011 йилда Жанубий Корея Республикаси “Донггук Университети” олийгоҳи физика факультетининг Магистр босқичида ўқиш учун грантни қўлга киритган. Ўқиш даврида олийгоҳ тадбирларида  фаол қатнашиб, Ўзбекистон ёшлари нақадар билимли, ғайратли, шижоатли ва ҳар соҳада олдинда эканлигини яна бир бор исботлаган. Ўқиш даврида Университет қошидаги физика лабораториясида ўз билимини ошириб келган.

Магистр босқичини тамомлаганидан сўнг Донггук Университетида докторантура босқичини давлат гранти асосида давом эттирган ва 2018 йил Техника фанлари докторли даражасини қўлга киритган.

Ўқиш даврида илмий раҳбарлиги кўмагида ўз билим ва кўникмаларини тажрибада қўллаб, шу кунга қадар бир неча ҳорижий журналларда 8 га яқин илмий мақолалар чоп этган. Бундан ташқари 2013 йилдан 2016 йилга қадар Корея Республикаси Донгук университетининг ярим ўтказгич лабораторияси мутахассиси ҳамда 2016 - 2017 йиллар давомида Жанубий Кореянинг COAMTECH.Co компаниясида изланувчи мухандис лавозимида иш фаолиятини ҳам олиб борган.

2018-2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлиги Тадқиқотлар ва Иқтисодиёт реал секторига инновацияларни жорий этиш бошқармасининг Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш бўлими 1-тоифали мутахассиси

2019-2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлиги Тадқиқотлар ва иқтисодиёт реал секторига инновацияларни жорий этиш бошқармасининг Саноатни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси

2020-2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директоринининг биринчи ўринбосари

2021 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлиги Фарғона вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Бошқарманинг вазифалари ва функциялари


Қуйидагилар Бошқарманинг вазифалари ҳисобланади:

вазирликка юклатилган асосий вазифалар ва функцияларнинг ҳудудларда ижросини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар томонидан шакллантирилган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш;

ҳудудлардаги илм-фан ва инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Инновацион фаолият ва технологиялар трансфери марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

вилоятда инновацион инфратузилмалар (инновацион марказлар, трансфер марказлари, инновацион тадбиркорлик субъектлари, бизнес акселератор, бизнес-инкубаторлар, технопарклар ва бошқалар) ни ташкил этиш ва фаолиятини юритишга кўмаклашиш;

вилоят иқтисодиёти муаммолари ечимига қаратилган фундаментал, илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар мавзуларини шакллантириш асосида ҳудудлар илмий салоҳиятини такомиллаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва улар асосида мавзуларни танловларга тақдим этиш;

таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини ташкил қилишга қаратилган самарали тадбирларини амалга ошириш;

инновацион ғоялар ва ишланмаларнинг кўргазма ва ярмаркаларини ташкил қилиш, илмий-амалий семинарлар ва анжуманлар, шунингдек соҳадаги долзарб мавзуларда қисқа ўқув курсларини ташкил қилиш;

вилоятнинг иқтисодий ва инновацион рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга илғор замонавий технологияларни жорий қилишга йўналтирилган самарали тадбирлар белгилаш ва амалга ошириш;

корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг инновация масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда инновацион марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

вилоятни инновацион ривожланиши масалаларида республика қонунчилигида белгиланган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш инновацион технологиялардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш;

таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиғи ва қурилиш соҳаларида инновациялар ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш, вилоятнинг инновацион салоҳиятини, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, фаолияти самарадорлигини ошириш, хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш;

инновацион фаолият билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни инновацион ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини баҳолаш.

вилоят ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлай оладиган фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;

қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга йўналтирилган инновацияларни жорий этиш;

ижтимоий ривожланишга, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига инновацияларни жорий этиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш;

вилоятда илмий-техник ва инновацион сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг илмий-техникавий дастурларини вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқлашни ташкил қилиш;

ноу-хауларни ишлаб чиқаришга, инновацион фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни жорий этиш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда иштирок этиш.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

   Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари, шунингдек, интеграция жараёнларининг таъсирини баҳолаш билан ўзаро боғлиқликда вилоят иқтисодиётининг тармоқларини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш дастурларининг шакллантиришга кўмаклашади;

хизматлар соҳасини жадал ривожлантиришга ва унинг тузилмасини тубдан ўзгартиришга, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига унинг сифатини ва ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини оширишга кўмаклашади;

инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади;

вилоят иқтисодиётини жадал ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади;

    Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга қаратилган инновацияларни жорий этиш соҳасида:

юқори технологияли тармоқларнинг маҳаллий хом ашё ресурслари негизида хом ашёдан тайёр маҳсулот даражасигача қайта ишлашни чуқурлаштиришга мўлжалланган фаол агросаноат сиёсатининг зарур механизмларини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, шунингдек, унинг аҳоли учун максимал ҳаммабоплиги ва хорижий бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича дастурларни тайёрлайди;

мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи «Ақлли қишлоқ хўжалиги» концепциясига асосланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий синалган шаклларини жорий этиш таклифларини ишлаб чиқади;

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.