Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати


  

Тўйчиев Олимжон Алижонович

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори

Тел.: +998 (71) 203-32-23
Веб-сайт: www.muimi.uz
E-mail: o.tuychiev@mininnovation.uz

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги "Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ҳамда "Астрономия ва аэронавтика" боғини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3275-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 935-сонли қарорлари билан жорий йилда Мирзо Улуғбек номидаги физика, математика, астрономия ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ташкил этилди.

          Мазкур 2018-2019 ўқув йили учун мактаб-интернатига 7-синфга ўқувчиларни қабул мақсадида жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтининг сайтларида ва оммавий ахборот воситаларида эълон берилиб, ҳужжатлар онлайн тарзда қабул қилинди.

          Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети биносида 2018  йил 10 август куни тест шаклида қабул имтиҳонлари бўлиб, унда жами 148 нафар талабгорлар иштирок этишди. Имтиҳонлар якунлари бўйича ўзбек ва рус синфларига 30 нафардан жами 60 нафар ўқувчилар 7-синфга қабул қилинди.

          Ўқув йили арафасида мактаб-интернатнинг ўқув режалари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди, муассасанинг педагогик жамоаси шаллантирилди, ўқувчи ва ўқитувчилар учун дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар етказилди.

          Ўқув йилининг ўтган 1 ва 2-чораклари давомида ўқувчиларда изланувчанликни шакллантириш, уларда илм-фанга қизиқишларини уйғотиш мақсадида ҳар ойда икки марта турли экскурсиялар, етук олимлар билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, ўтган даврда Астрономия институтининг директори, академик Ш.Эгамбердиев, шу институтнинг директор ўринбосари Ю.Тиллаев ва бошқалар билан икки марта давра суҳбатлари ўтказилди, Тошкент шаҳридаги  Турин политехника университети, вазирликнинг Илғор технологогиялар маркази, Тошкент политехника музейига экскурсиялар ташкил этилди. Бундан ташқари, мактаб-интернат ўқувчилари Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти фаолияти тўғрисидаги ҳужжатли фильмда суратга тушишди.

          2019 йилда мактаб-интернатида қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган:

  1. 2019-2020 ўқув йилида мактаб-интернатига иқтидорли ўқувчиларни ҳамда юқори касбий маҳоратга эга педагогларни жалб қилиш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида тарғибот ишларини ташкил этиш.
  2. Ўзбекистон Фанлар академияси Физика техника институти билан ҳамкорликда аэрокосмик йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш.
  3. Республикамизнинг ҳамда ҳориждаги етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида ўзаро тажриба алмашинишни ташкил этиш.
  4. Мактаб-интернатнинг йўналишига мос бўлган фан тўгараклари фаолиятини ташкил этиш.