Яшнобод инновацион технопарки ДУК

 
 

“Яшнобод” инновацион технопарки томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги “Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида”ги 5068-сонли Фармони билан “Яшнобод” инновацион технопарки ташкил этилган.

Ҳозирги кунда “Яшнобод” инновацион технопарки резидентлари жами 44 та инновацион лойиҳалари билан қуйидаги йўналишларда фаолият юритмоқда. Жумладан; кимё технологиялари, биотехнологиялар, фармацевтика ва тиббиёт биотехнологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, қишлоқ ҳўжалиги, қурилиш материаллари, ахборот коммуникация технологиялари ва бошқа йўналишларда самарали ишларни амалга ошириб келишмоқда.

2021 йил 01 июл ҳолатига кўра, резидентлар томонидан 531 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, 172,4 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва мамлакатимиз ички бозорига сотилган. Шу билан бирга 1,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинган.

Жорий йилнинг I-ярим йиллик натижасига кўра, резидентлар томонидан 3,1 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритилган.

Бундан ташқари, Кореянинг «CelluFab Corporation» компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий тадбиркор билан қўшма корхона қурилиши учун 250 минг АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳалқаро ҳамкорлик йўналишида, 2021 йил 12-14 август кунлари Украина давлатининг Киев шаҳрида бўлиб ўтадиган “Sikorky Challenge 2021: Украина ва Дунё” инновацион лойихалар Фестивалида технопарк  вакиллари иштироки режалаштирилган. Ушбу Фестивал давомида, “Яшнобод” инновацион технопарки резидентларининг инновацион маҳсулотлари кўргазма тарзида намойиш этилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларининг Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шахрига ташрифи доирасида “Яшнобод” инновацион технопарки ва “Пардис” технопарки ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Англашув меморандуми имзолаш режалаштирилган.

2021 йил 19 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 18-19 феврал кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича 10-сон баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умрзоқовнинг 2021 йил 31 мартдаги “Наманган вилояти Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 108-сон буйруғи қабул қилинди ва Яшнобод инновация технопаркининг экстерриториаллик тамойили асосида “Чуст инновацион технопарки” филиалининг низоми ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 1-2 июн кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 30-сонли йиғилиш баёнининг 147-банди ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилоят хокимининг 2021 йил 30 июнида тасдиқланган  02-01/237-сонли баёни ижроси ижросини таъминлаш мақсадида Олтинсой тумани ҳудудидан 1,2 гектар ер майдони “Яшнобод” инновация технопарки балансига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказилиши юзасидан ҳамкор ташкилотлар ва Сурхондарё вилоят хокимлиги билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, “Яшнобод” инновацион технопаркининг Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Бизнес инкубатор фаолиятини йўлга қўйиш ва ҳудуднинг инновацион мавқеини ошириш мақсадида 2021 йил 24 июл куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 188-сон буйруғи қабул қилиниб, унга кўра белгиланган тартибда технопаркнинг “Олтинсой ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси” сифатида ташкил этилди ва низоми тасдиқланди. Бугунги кунга келиб, “Яшнобод” инновацион технопаркининг филиали ҳисобланган “Олтинсой ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси” мақоми белгиланган тартибда давлат рўйҳатидан ўтказилмоқда. “Яшнобод” инновацион технопаркида “Янги илмий ишланмаларни тижоратлаштиришни қўллаб-қувватлаш бизнес-инкубаторифаолиятини ташкил этилиши юзасидан технопарк таркибида “Бизнес-инкубатор” фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими шакллантирилди ҳамда фаолиятни йўлга қўйиш учун жихозлар ҳарид қилинмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 08 февралдаги №19-сон баёнига мувофиқ, жорий йилда вазирлик ва идоралар ҳудудий махаллаларга бириктирилиб, жойларда “Маҳаллабай” ишлаш тизими кенг йўлга қўйилди. Хусусан, Вазирликка бириктирилган маҳаллаларда янги кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш мақсадида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш юзасидан Яккасарой туманининг “Конституция” ва “Ракатбоши” маҳаллаларида 2 та “хизмат кўрсатиш контейнерлари”ни ўрнатиш орқали жами 12 нафар ишсизларни доимий иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15 апрель куни “Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Ургут туманини инновацион ҳудудга айлантириш” борасида берган топшириқлари ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 19 апрел санасида имзоланган “Ургут тумани инновацион ҳудудга айлантириш бўйича тузилган чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида “Яшнобод” инновацион технопарки резиденти “UJAM INNOVATE” МЧЖ томонидан тақдим этилган “SOS” (Автомобилларни автоҳалокат пайтида автоматик тарзда ФВВ ва ССВнинг сall-марказларига хабар бериш), “Алкотестер” (Спиртлик ичимлик истеъмол қилган ҳайдовчиларни автомобил бошқаришини олдини олиш), шунингдек автомобилларда олиб юриш учун мўлжалланган “Автоном музлатгич” инновацион лойиҳалари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стартап тарзида молиялаштирилди. Шу билан бирга ҳозирги кунга келиб, технопарк резиденти юқоридаги инновацион лойиҳалар бўйича самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.


Шарифов Шахобжон Шарифович

Яшнобод инновацион технопарки ДУК директори

+998 (71) 203-32-23 (888)

yaintech@umail.uz

yait.uz