Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Охунов Бунёджон Ашурматович

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори

+998 (95) 177-44-01

b.ohunov@mininnovation.uz

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида мамлакатда илм-фан ва технологияларнинг жадал ривожланишини таъминлашга, инновацион маҳсулотларни чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган илғор илмий тадқиқот ва изланиш ишларини олиб бориш учун танлов асосида мутлақо янги ва замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториялар ташкил этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
  • маҳаллий инновацион ишланмалар ва технологияларни трансфер қилиш мақсадида давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқини (патентларни) баҳолаш, шунингдек, хорижда рўйхатдан ўтказиш ва кўллаб-қувватлаш харажатларини қоплаш;
  • давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий илмий асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш ҳамда зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
  • илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш бўйича харажатларни қоплаш;
  • ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириши учун қисқа муддатли илмий стажировкаларини молиялаштириш;
  • технологияларни трансфер қилиш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, қонунчиликни бирхиллаштириш ва уйғунлаштириш, шунингдек, Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни самарали бажариш учун тузилган шартномалар (контрактлар) асосида жалб қилинган хорижий юқори малакали олим ва мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш;
  • Вазирлик ва Жамғарма ижро этувчи дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш ва моддий-техник таъминлаш;
  • Вазирлик Илмий-техник ахборот маркази, нашриёти, шунингдек, Вазирлик қарори билан ташкил этиладиган илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказлари, маслаҳат ва ахборот марказлари, илмий лабораторияларнинг хўжалик фаолиятидан тушган даромадларини ҳисобга олган ҳолда уларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш;
  • Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган бошқа тадбирларни, шу жумладан инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг ҳар йиллик ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ҳукуматнинг тегишли қарорларига асосан 2018-2021 йилларда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига юклатилган молиявий мажбуриятлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Харажатлар тури Асос

Жами

млн. сўм

шундан:
2018-2020 йилларда бажарилган мажбуриятлар 2021 йил
(прогноз)
кейинги йиллар
(прогноз)*
I Даромадлар жами:     370 356,0 224 360,1  
II Харажатлар жами:   1 042 646,6 370 356,0 224 360,0 447 930,6
  шундан:          
  Илмий ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), зарур бутловчи қисмлар, материаллар ва реактивлар билан таъминлаш ПҚ-3365-сон, 01.11.2017 й. 322 396,9 76 127,7 65 892,0 180 377,2
ПҚ-3190-сон, 09.08.2017 й. 22 694,7 9 294,7 13 400,0  
ПҚ-4020-сон, 20.11.2018 й. 3 234,8     3 234,8
ВМ 575-сон, 02.08.2017 й. 2 746,7 2 746,7    
ВМ 958-сон, 26.11.2018 й. 1 556,1     1 556,1
ВМ 1054-сон, 31.12.2019 й. 1 818,6     1 818,6
ВМ 367-ф-сон фармойиш, 12.08.2020 й. 8 303,0 8 303,0    
  Ёш олимларнинг илмий стажировкаларини молиялаштириш ПҚ-3416-сон, 30.11.2017 й. 32 718,0 8 238,0 8 160,0 16 320,0
  Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказларининг инновацион лойиҳаларини молиялаштириш ПҚ-3697-сон, 05.05.2018 й. 5 000,0     5 000,0
  Устувор инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва «стартап» лойиҳаларни молиялаштириш  ПҚ-3698-сон, 07.05.2018 й. 50 000,0 41 026,4 8 973,6  
  Аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни харид қилиш харажатлари ПҚ-2995-сон, 24.05.2017 й. 2 991,7 1 436,7 740,0 815,0
  2020 — 2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш харажатлари ВМ-313-сон, 22.05.2020 й. 101 284,8 4 584,8 25 200,0 71 500,0
  Олмазор туманидаги технопарк қурилиши  ВМ-497-ф 50 000,0 5 000,0 45 000,0  
  Халқ табобатини ривожлантириш марказларини асбоб-ускуналар, техника ва бошқа моддий-техник ресурслар билан жиҳозлаш харажатлари ПҚ-4668-сон, 10.04.2020 й. 1 078,1     1 078,1
  «Ўзбекистон доривор ўсимликлари» кичик инновацион корхонасини сақлаш харажатлари ПҚ-4670-сон, 10.04.2020 й. 5 225,0     5 225,0
  Таълим муассасалари учун кимё ва биология фанларидан ўқув ва илмий адабиётларни яратиш бўйича миллий танлов ғолибларини бир марталик мукофот пуллари билан тақдирлаш ПҚ-4805-сон, 12.08.2020 й. 200,0   100,0 100,0
  Биотехнологиялар соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба-саноат биотехнологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ривожлантириш, биотехнологияларни ривожлантириш учун илмий ва лаборатория ускуналарини харид қилиш, соҳага замонавий технология, инновацион ғоя ва ишланмаларни жорий қилиш. ПҚ-4899-сон, 25.11.2020 й. 40 000,0   20 000,0 20 000,0
  Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жамғармага юклатилган вазифа ва функцияларни молиялаштириш харажатлари ПҚ-3416-сон, 30.11.2017 й. 127 173,3 59 072,4 32 013,8 36 087,1
Вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларни сақлаш харажатлари
  Вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларни сақлаш харажатлари  ПҚ-3975-сон, 16.10.2018, ВМ 865-сон, 25.10.2018 й., ПҚ-3416-сон, 30.11.2017 й., ВМ 557-сон, 19.07.2018 й.,  28 004,2 18 804,9 4 380,6 4 818,7
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи давомида берилган топшириқларни молиялаштириш харажатлари
  Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 19 октябрь куни ўтказилган видиоселектор мажлисининг 82-сон баёнининг 11-банди  100 000,0     100 000,0
  Сирдарё вилоятида Сабзавот ва полиз экинлари илмий уруғчилик станциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи 8-сон мажлис баёни 1 851,9 1 351,9 500,0  
  Вазирлик биносини қурилиш ва жиҳозлаш харажатлари ВМ 276-сон, 06.04.2018 й. 118 100,0 118 100,0    
  Сирдарё вилоятида “Бизнес акселератор” ўқув-амалий марказини ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун болалар инновацион технопаркини ташкил этиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи 8-сон мажлис баёни 7 401,4 7 401,4    
  Андижон вилояти Мархамат туманида инновацион тажриба майдонини ташкил этиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-18 майдаги Андижон вилоятига ташрифи мажлис баёни 8 867,4 8 867,4    
             
  *) Кейинги йиллар учун ҳисобланган мажбуриятлар дастлабки ҳисоб-китобларга асосан прогноз қилинган ҳамда Жамғарманинг тегишли молия йилидаги даромадларидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2018 йилги молиявий фаолияти бўйича аудиторлик текшируви натижалари.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2019 йилги молиявий фаолияти бўйича аудиторлик текшируви натижалари.