Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси


Тўйчиев Олимжон Алижонович

Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси Бош директори

+998 (71) 203-32-23 (702)

milliyofis@mininnovation.uz

1991 йил Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

 

Маълумоти

Олий маълумотли, Машинасозлик, мехатроника бўйича мутахассис. 

2015 йили Тошкент Шаҳридаги Турин политехника университетини тугатган.

2016 йили Хоффенхайм университетида талаба алмашинуви дастурида тахсил олган (Германия).

2017 йили Турин политехника университетини тугатган (Италия).

 

Меҳнат фаолияти

2014-2016 йй. - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Технопарки муҳандиси лавозимида бошлаган.

2017-2017 йй. - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Технопарки янги лойиҳалар бўйича муҳандиси.

2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари.

2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш бошқармаси бошлиғи.

2019-2021 йй. -  Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 майдаги 262-сон Қарорига мувофиқ Олимжон Алижонович Тўйчиев Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси Бош директори лавозимига тайинланган.

Фаолият

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси ˗ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1-апрелдаги № ПҚ-5047 сонли
“Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ташкил этилган.

Вазифалари:

  1. Иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб илмий фаолият натижалари, инновацион маҳсулотлар ва хизматларни яратиш, жорий этиш, кўпайтириш ва уларни тижоратлаштириш;
  2. Тижоратлаштириш имкониятига эга ишланмаларни танлаш, баҳолаш
    ва жорий этишда фаол қатнашиш, уларни тижоратлаштириш учун инвестицияларни жалб қилиш, ушбу йўналишда форумлар, халқаро ярмарка ва кўргазмалар ўтказиш;
  3. Илмий, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ташкилотларни ишлаб чиқариш ташкилотлари билан илмий ва инновацион соҳада изчил ҳамкорлигини ривожлантириш;
  4. Илмий фаолият субъектларига интеллектуал мулк объектлари
    ва ноу­хаулардан фойдаланиш, инновацион маҳсулотлар ва технологияларни жорий этиш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини шакллантириш, молиявий-иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда маркетинг усулларини қўллаш, шунингдек мутахассисларнинг, шу жумладан ёшларнинг соҳалар кесимида билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув ва тренинг курсларини ташкил килиш;
  5. Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш, жорий этиш буйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда хорижда ишлаб чиқилган технологиялар трансферини амалга оширишга ва маҳаллийлаштиришга кўмаклашиш.

 

Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисида қуйидаги лабораториялар ташкил этилган:

 

"Авиацион ва космик" ўқув-тадқиқот лабораторияси

"Дрон" ўқув-тадқиқот лабораторияси

"3D прототиплаштириш" ўқув-тадқиқот лабораторияси

"Информацион Технологиялар" ўқув-тадқиқот лабораторияси

"Робототехника" ўқув-тадқиқот лабораторияси

"5G" ўқув-тадқиқот лабораторияси