Илмий-техник ахборот маркази


Абдувалиев Абдулазиз Абдувалиевич

Илмий-техник ахборот маркази директори

+ 998 (71) 203-32-23 (878)

a.abduvaliyev@mininnovation.uz

https://t.me/cntiuz

https://www.facebook.com/cstiuzb

2019 йил 11 декабрда инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмоновнинг буйруғи билан Илмий-техник ахборот маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-3416-сонли фармонига асосан вазирлик тузилмасига киритилган.

Асосий мақсад – илмий ва техник ахборотнинг давлат тизимини такомиллаштириш. Шу билан бирга, дастлабки босқичда марказ тўртта асосий вазифани бажаради:

  1. Илмий-техник ахборотнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва илмий-инновацион фаолият самарадорлигини ҳар томонлама таҳлил қилиш;
  2. Инновацион ривожланиш бўйича йиллик Миллий ҳисобот учун материаллар тайёрлаш.
  3. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда молиялаштириш учун тақдим этилган ИТИ ва ИТТКИ лойиҳаларнинг илмий-техник экспертизасини ўтказишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш;
  4. Илмий ва техник ахборот алмашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Шунингдек марказ халқаро баҳолаш тартибларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва кўрсаткичлар, фан ва инновацияларнинг ривожланиш даражаси бўйича, шу жумладан, Глобал инновацион индексда (GlobalInnovationIndex — GII) Ўзбекистоннинг ўрнини аниқлаш учун тайёрлайди.

Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантиришни бошқариш нуқтаи назаридан, Марказ стратегик ва тезкор қарорларни қабул қилиш жараёнларини юқори сифатли ахборот билан таъминлашни амалга оширишда асосий рол ўйнайди.

2020 йилнинг асосий натижалари.

2017 йилдан 2019 йилга қадар давлат бюджетидан молиялаштириладиган илмий ва инновацион лойиҳалар бўйича ҳисобот ҳужжатларининг электрон версиялари, маълумотлар базаси шакллантирилди (1500 дан ортиқ лойиҳалар бўйича 4500 дан ортиқ ҳисоботлар). Тўпланган ҳисоботлар асосида иш самарадорлиги таҳлили ўтказилиб, тижоратлаштириш имкониятига эга бўлган илмий-техник фаолият натижалари аниқланди.

Шунингдек Марказ амалга оширилаётган илмий ва инновацион лойиҳаларни мониторинг қилиш бўйича Вазирлик билан ҳамкорликда фаолият юритади: бажарилган ишларни режа асосида Scopus маълумотлар базаси ва бошқа ҳисобот ҳужжатларида келтирилган нашрларнинг лойиҳа мавзуларига мувофиқлиги ва мавжудлигини таҳлил қилади, илмий ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун келиб тушаётган аризаларни техник экспертизадан ўтказади.

Илм-фан соҳаларига, шу жумладан мамлакатда ва дунёдаги энг янги инновацион технологиялар ва илмий ишланмалар бўйича дайжестлар ва бюллетенларни, шунингдек 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Фан бўйича миллий маърузасини тайёрлаш бўйича ахборот-таҳлилий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳар куни COVID-19га қарши вакциналар ишлаб чиқиш тўғрисида дайжестлар тайёрланади ва нашр этилади.

Илмий-техник ташкилотларнинг етакчи маълумотлар базаларига, масалан SpringerLink (Springer Nature), Clinical Key (Elsevier), Wiley (John Wiley & Sons, Inc.) ва бошқа тизимларга кириш имконияти таъминланди, мунтазам ўқув вебинарлар ўтказилиб, техник ёрдам кўрсатилиб келимоқда.

Европа Иттифоқининг илмий ва инновацион ҳамжамиятга илмий тадқиқот ва технологияларни ривожлантириш бўйича "Horizon Europe" 9-доиравий дастурининг танлов ва тадбирларида иштирок этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистондаги миллий координаторнинг ваколатхонасини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.

ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси учун Ўзбекистон ҳудудларининг илмий техник ва инновацион салоҳиятини таҳлил қилиш ишларни амалга ошириш бўйича UNESCO IsDB project "UNESCO Global Observatory of Science, Technology and Innovation Policy Instruments towards strengthening inclusive Science, Technology, Innovation Systems for the Sustainable Development Goals" лойиҳа доирасига 37 минг АҚШ доллари миқдорида хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланди. 

Маҳаллий олимлар ва тадқиқотчиларнинг инглиз тилидаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган «English for Science» бепул ўқув курслари лойиҳаси ишга туширилди.

2021 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар.

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган илмий ва инновацион лойиҳалар бўйича ҳисобот ҳужжатларининг электрон нусхаларини онлайн қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказишни таъминлайдиган махсус электрон платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Мамлакатдаги илм-фан ва инновация соҳасининг ривожланиш кўрсаткичлари ва статистик маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва тақдим этишни оптималлаштириш, ихтисослаштирилган ахборот-таҳлил тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Хорижий мамлакатларнинг йирик халқаро илмий фондлари ва ихтисослашган ташкилотларининг илмий ва инновацион лойиҳаларни илмий-техник экспертизасини танлаш ва ўтказиш бўйича тажрибасини батафсил ўрганиш.

Доимий равишда мамлакатда ва дунёда илм-фан ва инновация соҳасини янада ривожлантириш тенденцияларини юқори даражада (сифатли ва миқдорий) тизимли таҳлилини олиб бориш.

Маҳаллий олимларнинг нашр фаолиятини ошириш ва илмий-техник ахборотнинг халқаро базаларида илмий журналларни тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Маҳаллий олимларнинг нашр фаолиятини фаоллаштириш ва илмий журналларни халқаро илмий-техник маълумот базаларида тарғиб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

Ўзбекистон ва халқаро илмий жамоатчилик вакиллари, маҳаллий илм-фан ютуқлари, сўнгги воқеалар ва режалаштирилган илмий тадбирлар билан яқиндан танишиш имкониятини берадиган Миллий илмий веб-портални ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. Шунингдек, Порталда Ўзбекистон Республикасининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятини акс эттирувчи маълумот ва ахбороти жойлаштирилади.

Умуман олганда, мазкур Марказ Марказий Осиё минтақасида илм-фан ва инновация соҳасида етакчи интеллектуал агентликка айланиш учун барча шарт-шароитларга эга бўлган, халқаро миқёсда ахборот-таҳлилий хизматлар кўрсатиш имкониятларига эга.