"Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи" ДУК


Турсунов Мансур Бекпулатович

“Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа” уйи давлат унитар корхонаси директори

+998 (71) 245-62-45, Факс: +998 (71) 245-62-03

Ilm.fan@mininnovation.uz

Турсунов Мансур Бекпулатович  1981 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган.

Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриатини, 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратурасини битирган.

 

Меҳнат фаолияти:

1999-2003 йй.  - Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси

2004-2008 йй.  - Тошкент давлат иқтисодиёт университети умумиқтисод мутахассисликлари сиртқи факультет диспетчери

2009-2011 йй.  - Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспиранти

2012-2013 йй    - Тошкент давлат иқтисодиёт университети менежмент факультети декани муовини

2013-2014 йй.  - Тошкент давлат иқтисодиёт университети бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети декани муовини

2014-2018 йй.  - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот маркази ишлар бошқармаси бошлиғи

2018 й.-ҳ.в.       - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи” давлат унитар корхонаси директори

Нашриёт фаолиятининг асосий йўналишлари

«Инновацион ривожланиш Нашриёт-матбаа уйи» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018 йил 17 февралдаги 54-сонли буйруғига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, илм-фан соҳаларидаги инновацион ғоя ва ишланмаларни давлат ва жамият ҳаётининг ҳар бир жабҳасига изчил татбиқ этиш, замонавий юқори малакали мутахассисларнинг тайёрланиши жараёнларига муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Нашриёт вазирлик муассислигида ташкил этилган ва вазирликнинг таркибий тузилмаси ҳисобланади. Унинг асосий функционал вазифасига профессионал даражада турли хил ноширлик ва матбаа ишларини амалга ошириш киради. Жумладан, нашриёт ўз фаолияти давомида янги «Илм-фан ва инновацион ривожланиш» илмий журнали ҳамда олдиндан фаолият юритиб келаётган «XXI аср технологиялари» болалар ва ўсмирларнинг илмий-техникавий, маънавий-маърифий, оммабоп нашрини, шунингдек, илмий монографиялар, буклетлар, авторефератлар, ўқув қўлланмалар ва ҳ.к чоп этади.