Янгиликлар

Ўзбекистонлик ёш биологлар ва кимёгарлар XVI Халқаро олимпиада совриндорлари  

 

Россия Федерациясининг “Мега-Талант” истеъдодларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан 2019 йил 19-20 декабрь кунлари кимё ва биология фанларидан XVI Халқаро олимпиадаси МДҲ га аъзо давлатларнинг истеъдодли ўқувчилари ўртасида ташкил этилди.

Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 13 нафар ўқувчилари совриндор ўринларни эгалладилар. Жумладан, кимё фанидан Камолов Умиджон (9-синф) 3-ўрин, Мухторхўжаева Дурдона (10-синф), Рахматуллаев Жасу (9-синф), Джамолов Азимжон (9-синф), Боймаҳаммадов Икромиддин (9-синф) юқори балларни тўплаб, 2-ўринга сазовор бўлишди.

Биология фанидан Фозилжонова Одинахон (10-синф), Абдамитов Жаҳонгирмирзо (10-синф), Буронов Ҳусанжон (10-синф) ва Абдуллажонова Бибихоним (10-синф) 1-ўринга сазовор бўлишди. 2-ўринга Абдурахимов Асилбек (10-синф) ва Раҳимова Дилдора (8-синф) муносиб топилди. 3-ўринни Назаров Оғабек (8-синф), Қобилжонов Абдулазиз (8-синф) эгаллади.