Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ёш олимларни илмий стажировкаларга юбориш юзасидан ўтказилган танлов асосида саралаш юзасидан III чорак якунлари натижалари

1-иловада келтирилган номзодлар рўйхати рад этилганлигини билдиради.

2-иловада келтирилган номзодлар рўйхати маъқулланди ҳамда молиялаштириш учун тавсия этилди.

“Иқтидорли ёш олимлар” дастури бўйича эълон қилинган мақсадли танловда иштирок этиш учун илмий стажировка дастури тақдимотини ўтказган 3-иловада келтирилган номзодлар рўйхати рад этилганлигини билдиради.

“Иқтидорли ёш олимлар” дастури бўйича эълон қилинган мақсадли танловда иштирок этиш учун илмий стажировка дастури тақдимотини ўтказган 4-иловада келтирилган номзодлар рўйхати шакллантирилди ҳамда мақсадли танловда иштирок этиши тавсия этилди.

Тошкент Ирригация ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти томонидан тавсия этилган номзодлар Ойматов Рустам Камариддинович, Абдураҳмонов Сарвар Нарзуллаевич, Халикова Наргиза Абдувалиевналар ва Самарқанд давлат университети томонидан тавсия этилган номзодлар Усманов Салим Эшимович, Сафаров Акбар Рахимович, Қурбонов Шахзод Хабибуллаевичлар, Минерал ресурслар институти томонидан тавсия этилган номзод Алматов Илхом Мирзабекович, Андижон давлат университети томонидан тавсия этилган номзод Алимова Мавлуда Шухратбековналар илмий стажировка тақдимот химояси жараёнида иштирок этмаганлиги сабабли рад этилди.

Қабул қилувчи томон (Россия федерацияси, Россия миллий кутубхонаси) билан шартнома расмийлаштирилмаганлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, кичик илмий ходими Назирова Ҳилола Баҳодировна ва таянч докторанти Куранбаева Умида Султанназаровналарни;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтининг таянч докторантура докторанти Казакова Евгения Ивановнани ўз хохишига асосан илмий стажировкалари бекор этилиши тавсия этилди.

Танлов якуни натижалари Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йил
26 ноябрдаги 01-51/6140-сон хати билан рўйхат бўйича вазирлик ва идораларга йўлланган.