Янгиликлар

Янги йил билан табриклаймиз!

Ҳурматли юртдошлар, азиз дўстлар!

Сизларни кириб келаётган 2020 йил билан чин дилдан табриклайман! Янги йил янги Ўзбекистонимиз учун янги марралар, янги натижалар, янги ютуқлар олиб келсин! Ўтган йилларда бошланган ислоҳотлар самарасини кўриш, ундан баҳраманд бўлиш юртимизнинг барча фуқароларига насиб этсин.

Янги йил ўтмишни сарҳисоб қиладиган, келажакка режалар тузадиган байрам. 2020 йил халқимиз фаровон, юртимиз тинч, иқтисодиётимиз янада барқарор бўлиши йўлида илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, инновацион стартапларни ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш лозим. Иқтисодиётимизнинг барча тармоқлари, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига инновацияларни жорий этишда куч ва ғайрат сизни тарк этмасин!

Сизга, оилангизга ва яқинларингизга Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги йўлида, ислоҳотларни амалга оширишда соғлик-саломатлик, шижоат, ижодий кўтаринкилик тилайман!

Инновацион ривожланиш вазири

Иброҳим Абдураҳмонов