Янгиликлар

Вазирлик ходимлари махсус мактаб-интернатлари устозларини табрикладилар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Давлат ва жамият қурилишига инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси ходимлари Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент шаҳрининг 101-махсус интернат мактабининг жисмоний тарбия ўқитувчиси, Ўзбекистоннинг Тхэквондо (ВТФ) йўналиши бўйича 4 карра чемпиони Давронбек Хидировни табрикладилар. Давронбек эшитиш қобилиятидан маҳрум бўлишига қарамай, йиллар давомида мактаб ўқувчиларига устозлик қилиб келмоқда. Кўпгина ёш шогирдлари Ўзбекистон чемпионларидир. Жорий йилнинг октябрь ойида Хитойда бўладиган навбатдаги мусобақаларда иштирок этиш учун интернат болалари билан тайёргарлик кўришмоқда.
Навбатдаги иккинчи мактабимизнинг қаҳрамони 106-махсус интернат мактабининг меҳнат ўқитувчиси Гулшода Уразбаева. Гулшода опа махсус интернатда таълим олаётган йигитларга ёғоч ўймакорлигидан йиллар давомида ҳунар ўргатиб келмоқда.
Имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган, уларнинг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб етишишлари учун жонкуярлик билан меҳнат қилаётган мураббийлар алоҳида ҳурмат ва иззатга лойиқ. Байрам муносабати билан Инновцион ривожланиш вазирлигининг барча ходимлари масъулиятли ва шарафли касб эгаларига соғлик, ишларида муваффақиятлар, оилаларига тинчлик тилайди!