Янгиликлар

Бўлажак архитектор ва дизайнерларни талабалар ўртасидаги халқаро танловга чорлаймиз!

Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг коворкинг марказида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан “Мультикомфорт от Saint-Gobain 2020” 16-халқаро талабалар танловининг миллий босқичининг очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик мутасаддилари, Тошкент архитектура ва қурилиш институти раҳбарияти ва талабалари ҳамда архитектура ва қурилиш компаниялари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида иштирокчиларига жюри аъзолари таништирилди, танлов шартлари, баҳолаш мезонлари эълон қилинди, шунингдек, танловда иштирок этиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати тақдим этилди. Танловнинг мақсади юртимизнинг ёш, иқтидорли архитектор ва дизайнерларини аниқлаш, замонавий энергия тежовчи материаллардан фойдаланган ҳолда лойиҳалаш кўникмаларини ҳосил қилиш, уларнинг етакчи хорижий мутахассислар томонидан онлайн таълим олишларини таъминлашдир.

Халқаро талабалар танловининг навбатдаги 16-топшириғи — Париж яқинидаги Saint-Denis (Сен-Дени) шаҳри ҳудудида турар жойлар, таълим ва дам олиш ҳудудларини ўзида жамлаган майдон яратишдан иборат. 2020 йилги танловда Coignet Enterprise саноат ҳудудини кўп сонли турар жойлар, ўқув марказлари ва дам олиш зоналаридан иборат кўкаламзорлаштирилган мавзега айлантирилиши кўзда тутилган, бунда жойнинг тарихий мерос объектлари зарар кўрмаслиги талаб этилади.

МИЛЛИЙ БОСҚИЧ

— Рўйхатдан ўтиш (Ўзбекистон учун) – 2020 йил 14 февралгача;

— Тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар 2021 йилнинг 10 май кунигача сайтда рўйхатдан ўтказилиши керак.

— 2019 й. 16 - 20 декабрь– ишнинг 30 фоизи қабул қилинади;

— 2020 й. 20 - 24 январь – ишнинг 50 фоизи қабул қилинади;

— 2020 й. 24 – 28 февраль – ишнинг 80 фоизи қабул қилинади;

— 2020 й. 18 март– Тошкент шаҳрида танловнинг миллий босқичи финали;

ХАЛҚАРО БОСҚИЧ

“Мультикомфорт от Saint-Gobain 2020” 16-халқаро талабалар танловининг халқаро босқичи Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилади. Танловнинг халқаро босқичи ҳақидаги маълумотларни Multi Comfort Student Contest Website электрон почтаси ва сайтидан олиш мумкин.

 

КИМЛАР ИШТИРОК ЭТИШИ МУМКИН?

- 2019-2020 ўқув йилининг барча 1-6 курс талабалари иштирок этишига рухсат этилади. Талабалар учун стипендия дастурлари, магистрантлар ва талабалар алмашинуви дастурлари ҳам иштирок этиши мумкин.

- Иштирокчилар танлов давомида ўзлари ўқиётган университет ва мамлакат номидан қатнашадилар.

- Талабалар якка тарзда ва 2 кишилик жамоа бўлиб иштирок этишлари мумкин.

- Талаба икки турли жамоа аъзоси бўлиши ёки шу танловда икки хил миллий босқичларда иштирок этиши мумкин эмас. Иштирок этувчи жамоалар танловда фақат битта лойиҳани тақдим этишларига рухсат берилади.

- Ҳакамлар ҳайъатининг миллий босқичлардаги қарори апелляция ҳуқуқисиз якуний ҳисобланади.

 

ҚАЙСИ САЙТЛАРДА РЎЙХАТДАН ЎТИШ КЕРАК?

Барча иштирок этувчи жамоалар қуйидаги ҳаволалар орқали рўйхатдан ўтишлари керак:

https://multicomfort.saint-gobain.com/

www.multicomfort-contest.kz

ОНЛАЙН МАСЛАҲАТЛАР

2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг февраль ойига қадар бир нечта онлайн консультацияларни ташкил қилади. Консультацияларнинг санаси ва вақти бўйича маълумотлар барча рўйхатдан ўтган иштирокчиларга юборилади ва веб-сайт орқали хабар қилинади.



ҒОЛИБЛАР ҚАНДАЙ МУКОФОТЛАНАДИ?

МИЛЛИЙ БОСҚИЧ

1-ўрин – жамоанинг 2 нафар аъзоси танловнинг халқаро финалига йўлланма олади. Париж, Франция.

2-ўрин – пул мукофоти

3-ўрин – пул мукофоти

Шунингдек, ҳомийлар томонидан махсус номинациялар бўйича ғолибларга бериладиган мукофотлар.

ХАЛҚАРО БОСҚИЧ

1-ўрин — 1,500 Евро;

2-ўрин — € 1,000 Евро;

3 ўрин — € 750 Евро;

Шунингдек, махсус мукофотлар ҳам кўзда тутилган.

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудида танловнинг миллий босқичларини ташкил этиш ва ўтказишга масъул вакил: Светлана Юманкова.

Svetlana.Yumankova@saint-gobain.com

Тел.: +7 701 026 40 96