Янгиликлар

Темурийлар тарихи давлат музейида смарт технологиялар жорий этилди

2020 йилнинг илк кунларидан ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида смарт технологиялар жорий қилинди. Бу орқали Музейга ташриф буюрувчилар замонавий интерактив воситалар ёрдамида турли экспонатлар ва Музей ҳақида қўшимча маълумот олиш имкониятига эга бўладилар. Музей экспонатлари ҳақидаги маълумотлар NazzAR – инновацион иловаси ёрдамида реал элементлар билан бойитилди. Смартфонингизни Музейнинг 21 та нуқтасига ўрнатилган экспонат тасвири тушурилган AR белгили махсус тахтачаларга йўналтириб, экспонат ҳақидаги маълумотларга ўзбек, рус, инглиз, француз тилларидаги аудио-видеогид ёрдамида эга бўлишингиз мумкин. Шунингдек, 3Д динамикали голограммалар ҳам акс этиб, у турли эффектлар билан тўлдирилган.

Бунинг учун фойдаланувчи ўз смартфонига Андроид ва iOS қурилмалари учун ишлаб чиқилган NazzAR иловасини юклаб олиши лозим. Ушбу нновацион лойиҳа Амир Темур ва темурийлар тарихини янада кенгроқ ёритиб беришга хизмат қилмоқда. Смарт технологияларнинг жорий қилиниши Музейга республикамиздан ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар учун жуда катта қулайликларни яратади.

 

Манба: http://academy.uz/