Янгиликлар

Таъзия

Инновацион ривожланиш вазирлиги биология фанлари номзоди, таниқли олим Аҳмедов Шавкат Муҳаммадовичнинг бевақт олимдан ўтгани муносабати билан таъзия билдиради.

Шавкат Аҳмедов 1965 йили Бухоро вилояти, Вобкент туманида туғилган. 1989 йили Тошкент Давлат университетини тамомлаган. Узоқ йиллар Тошкент давлат университетининг самарали фаолият юритган. Университетнинг тупроқшунослик ва агрокимё ҳамда экология кафедраларида ишлаган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси Шавкат Аҳмедовнинг оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига ҳамдардлик билдиради. Охирати обод бўлсин!