Янгиликлар

Рационализаторлар, бирлашинг!  

 

Ҳозирда ҳар қандай замонавий корхонанинг шиори – инновациялар! Инновацион фаолият ҳар доим ва ҳар қандай соҳада муҳим ва талабга эга. Технологик вазифаларга ижодий таклифлар билан чиқадиган рационализаторлар инновацион фаолиятнинг узвий қисмидир.

 

Кимни рационализаторлар деб атай оламиз? Аввало, янгиликка ўч, муаммоларга бефарқ қарай олмайдиган, синчков, тиришқоқ, камчилик ва муаммоларни ҳал қилиш истагида бўлган турли соҳа вакилларидир. Меҳнатни ташкил этишнинг энг мақбул ечимларини топиш, ишлаб чиқаришнинг самаралироқ усулларини яратиш, технологик жараёнларни соддалаштириш шулар жумласидан.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги юртимиз иқтисодиётининг барча жабҳаларида меҳнат қилаётган ўз ишининг усталари – рационализаторларни ва рационализаторлик ғояларини амалда қўллашга эҳтиёжи бўлган тадбиркорлар, корхона раҳбарларини бирлаштиришга қарор қилди.

 

Телеграм ижтимоий тармоғидаги гуруҳига аъзо бўлинг ва ўз ғояларингизни амалга оширилишига замин яратинг! Ишлаб чиқаришда технологик муаммоларга дуч келдингизми? У ҳолда ҳам шу каналга аъзо бўлиб, ўз муаммоларингизни ҳал этинг!