Янгиликлар

Ўзбекистонлик олимларнинг бир гуруҳи Беларусь Миллий Фанлар академиясида стажировкани якунлади

Беларусь Миллий фанлар академиясида МФА илмий ташкилотларида стажировка ўташ дастурини якунлаган ёш ўзбек олимларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатларни Беларусь МФА Раёсати раиси Владимир Гусаков топширди. Ушбу стажировкалар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Беларусь Миллий фанлар академияси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.

Беларусь МФА Раёсати раиси Владимир Гусаков ёш олимларни стажировкани муваффақиятли якунланганлари билан табриклаб: “Беларусь ва Ўзбекистон илмий ташкилотлари ўртасида самарали алоқалар ўрнатилгани, мамлакатларимиз олимлари ўзлари эришган натижалар ва ютуқлар билан ўртоқлашаётгани жуда муҳимдир. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти билан ушбу ҳамкорлик янада кенгайишига келишиб олганмиз”, — деди.

2019 йилнинг 18 июлидан 12 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтлари, давлат ҳокимияти органлари ва илмий-амалий муассасалари вакиллари бўлган Ўзбекистон фуқароларининг бир гуруҳи Беларусь Республикаси фанлар академиясининг академик-илмий ва илмий-ишлаб чиқариш ташкилотларида раҳбар ходимлар (мутахассислар) стажировкаси ўқув дастури бўйича таълим олдилар. Стажировкалар Беларусь Миллий фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти, Биофизика ва ҳужайра муҳандислиги институти, Энергетика институти, Фалсафа институти, Бирлашган информатика муаммолари институти, Материалшунослик бўйича илмий-ишлаб чиқариш маркази, Геофизик мониторинг маркази, Беларус маданияти, тили ва адабиёти тадқиқотлари марказида ўтказилди.

Ўқув дастури доирасида стажёрлар институтлар фаолияти, лаборатория усакуналари ускуналари, ишлаб чиқариш ва технологияларни ташкил этилиши билан танишдилар, кутубхоналар ва архив фондларида ишладилар, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь I ҳудудлараро форумида иштирок этдилар. Беларусь МФАда ўқиш натижасида стажёрлар нафақат янги усуллар ва технологияларни билан танишдилар, балки илмий мақолалар учун материаллар тўпладилар, беларуслик олимлар билан ҳамкорликда қўшма тадқиқотлар режаларини ишлаб чиқдилар.

Шунингдек, ёш стажёрлар ва гуруҳ раҳбарлари ўз ҳисоботларида қуйицдаги йўналишларини ўзлаштирганларини қайд этдилар: юқори қаттиқ материалларни механик қайта ишлаш технологиясини ўзлаштириш; асептик шароитда ҳужайралар етиштиришнинг янги усуллари; Ерни масофадан зондлаб текшириш бўйича ахборотни сақлаш тажрибасини ўрганиш; турдош бўлмаган тилларнинг лингвистик ҳодисаларини қиёсий ўрганиш; фольклор архивини рақамлаштириш тажрибаси билан танишиш.

Амалиёт якунларига кўра қуйидаги ҳамкорлик тўғрисидаги бешта ҳужжат имзоланди: Беларусь Геофизик мониторинг маркази ва ЎзР ФА Сейсмология институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум; Беларусь Миллий Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти ҳамда ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома; Беларусь МФАнинг Энергетика институти ва Ўзбекистон Илмий-техника маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим; Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Беларусь МФАнинг Биофизика ва ҳужайралар муҳандислиги институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.

Шунингдек, биринчи гуруҳ вакилларининг амалиёт ўташи натижаларига кўра Беларусь маданияти, тили ва адабиёти тадқиқотлари маркази “Якуб Колас номидаги тилшунослик институти” филиали ҳамда Қўқон Давлат педагогика институти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиши режалаштирилган.

12 сентябрга қадар Ўзбекистон ташкилотларидан Беларусга ташриф буюрган яна 18 нафар стажёр икки ойлик стажировкасини давом эттиради.