Янгиликлар

НавДКИ ректори Евроосиё фанлар академиясининг Минскдаги йиғилишига таклиф этилди

Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги доирасида Беларусь Миллий техника университетида қисқа муддатли илмий стажировка ўтаётган 11 нафар Навоий Давлат кончилик институти профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистоннинг турли ОТМ ва ИТМлари 5 нафар тадқиқотчилари Минск области,  Солигорск шахрида жойлашган Солигорск ресурс тежаш муаммолари институтида бўлиб, илмий-тадқиқот лабораториялари, ишлаб чиқариш цехлари иши билан танишдилар.

Беларусь Миллий Фанлар Академияси, Евроосиё Кончилик Академияси академиги Прушак Виктор Яковлевич ёш олимларни илиқ кутиб олди ва ўз навбатида Навоий давлат кончилик институти ректорини 2019 йил 5 сентябрда Евроосиё фанлар академиясининг Минскда ўтказиладиган навбатдаги йиғилишига таклиф қилди.