Янгиликлар

“Мамлакатимизда “Start-up” лойиҳаларининг замонавий экотизимни шакллантириш: имконият, салоҳият ва натижа” мавзусида Пресс-клуб ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходимлари иштирокида жорий йилнинг 7 август куни “Мамлакатимизда “start-up” лойиҳаларининг замонавий экотизимни шакллантириш: имконият, салоҳият ва натижа” мавзусида Халқаро Пресс-клуб сессияси ўтказилди.

Пресс клубнинг асосий мақсади мамлакатимизда ушбу тизимни такомиллаштириш орқали Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланган вазифалар ва истиқболдаги режаларни кенг оммага етказиш ҳамда мавжуд муаммолар бўйича таклиф ва мулоҳазаларни ўрганишдир.

Тадбирда Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров, вазирнинг халқаро маслаҳатчиси Ербол Сулаймонов, Илғор технолгиялар маркази директори Шаҳло Турдикулова, “Яшнабод” инновацион технопарки директори Фарҳод Жумаев, Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази раҳбари ўринбосари Акбархон Собирхонов, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори Бунёджон Охунов спикерлар сифатида иштирок этдилар.

Пресс клуб доирасида инновацион ривожланишда “start-up”ларнинг роли ва экотизимини шакллантириш, “start-up” лойиҳаларни жорий этишда халқаро тажрибалар ва мамлакатимизда яратилаётган шароитлар,“start-up” лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган акселаторлар фаолияти, Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази томонидан “Start-up”, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватланиши, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан “Start-up” лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, Яшнобод инновацион технопаркида жорий этилган “Start-up” лойиҳалар тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, Пресс клуб ишига тадбиркорлар, олимлар, тадқиқотчилар иштирок этди. Ўтказилган Пресс клубда таклиф этилган мутахассислар, тадбиркорлар ва ёш стартапчилар мамлакатимизда “start-up” лойиҳаларининг замонавий экотизимни шакллантиришда вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишларни такомиллаштириш масалаларини ҳамда истиқболдаги режаларни муҳокама қилдилар.

Халқаро Пресс-клубнинг мазкур сессиясида Вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг оммага етказиш ишларни янада жадаллаштириш, шунингдек тадбиркорларнинг бу йўналишга кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.