Янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ICBA ўртасида меморандум имзоланди

2019 йилнинг 8–9 август кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ислом тараққиёт банки, БМТ Озиқ-овқат ташкилоти, Қурғоқчилик масалаларини тадқиқ этиш ва таълими бўйича халқаро платформа (International Platform for Dryland Research and Education – IPDRE), АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID),  ECFS ташкилоти ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида манфаатдор томонлар билан биргаликда Кўп тармоқли форум ташкил этилди.

Икки кун мобайнида Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари Тошкентнинг юқори мартабали сиёсатчилар, олимлар, экспертлар ва мутахассислардан иборат 80 нафардан ошиқ вакиллар  пойтахтимизнинг City Palace Hotel меҳмонхонасида Оролбўйи ҳудудини илмий ва инновацион ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар. 

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) бош директори проф. Исмахане Элуафи Англашув меморандумини имзоладилар. Ҳужжатга кўра ўзаро манфаатли бўлган соҳаларда ҳамкорлик кўзда тутилади. Хусусан, меморандум инновацион технологиялар ва ёндашувларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш, ўсимликларни етиштиришнинг комплекс тизимларини таъминлаш, чорвачилик ва ўрмон хўжалиги, сув сектори ўртасидаги муносабатларни таъминлаш, «фермерга фермер» дастури доирасида селекция, уруғчилик, уруғ ишлаб чиқариш ва уруғларни тарқатишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқишни кўзда тутади.