Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари умумхалқ хашарида иштирок этдилар

 

Жорий йилнинг 17 август куни вазирлик биноси ҳудудида умумҳалқ ҳашари ўтказилди. Унда вазирликнинг барча ходимлари фаол иштирок этдилар. Пойтахтимиз кўчалари озодалигини таъминлаш, ахлатлардан тозалаш ишлари амалга оширилди.

Умумхалқ ҳайрия ҳашари муносабати билан ходимлар лавозим маошидан бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари уларнинг розилиги асосида “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими ҳисоб рақамига ўтказилди.