Янгиликлар

Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятининг натижадорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган форсайт-сессия

Жорий йилнинг 26 июль куни “Ўзбекипаксаноат” уюшмасида “Табиий толалар илмий-тадқиқот институти” ва “Ипакчилик илмий-тадқиқот институти” фаолияти юзасидан “Ипак ва табиий тола маҳсулотларини ишлаб чиқаришда илмий-тадқиқот институтларини ошириш”, ҳамда Ўсимлик моддалари кимёси институтида Ўзбекистон Кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти томонидан 2014-2018 йил якунлари бўйича ҳамда келгусида илмий фаолият натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда вазифа ва муаммоларни ўрганишга қаратилган форсайт сессиялари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май кунги Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви мажлиси, Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар 21-сон баёнига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 12 июндаги 08-2057-сон топшириғига биноан, мамлакатда илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқлик, инновацион ишланмалар ва тажриба конструкторлик ишлар самарадорлигини ошириш, тармоқлардаги барча илмий тадқиқот институтларини тубдан такомиллаштириш ҳамда мамлакатда илм фан ва инновацияларни кенг жорий этиш учун етарли даражадаги инфраструктуралар билан таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бир қатор илмий тадқиқот институтлари фаолияти ўрганиб таҳлил қилинди.ва тегишли вазирлик ва идоралар мамлакатдаги барча тармоқ илмий тадқиқот институтлари фаолияти ўрганиб чиқилиб натижалар таҳлил қилинмоқда.

Тадбирларда иштирок этиш учун бир қатор йирик саноат корхоналарининг мутахассислари, олий таълим муассасаларининг тегишли ходимлари ва ёш тадқиқотчилар таклиф этилган.

Мониторинг натижаларига кўра умумий ҳисобда “Табиий толалар илмий-тадқиқот институти” ҳамда “Ипакчилик илмий-тадқиқот институти”да 137 нафар илмий тадқиқотчи ва ҳодимлар фаолият олиб боришмоқда. Институтлар томонидан 2018 йилдан бугунги кунга қадар 4 та фундаментал 64 та амалий ҳамда 23 та иннновацион лойиҳалар бажариб келиниб уларнинг молиявий ҳажми 2,34 млрд. сўмни ташкил этади.  Институтлар томонидан сўнги беш йил давомида жами 46 та ишланма иқтисодиётимизнинг турли соҳаларига жорий этилган. Умуман олганда,  ишлаб чиқилган янги турдаги маҳсулотлар ва технологияларни жорий этиш натижасида республикамизнинг саноат тармоқларига 5 млрд. сўмга тенг иқтисодий самара келтирди. Шунингдек, ишлаб чиқарида 30 га яқин йирик технологик жараёнлар технологиялари янада такомиллаштирилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан 2015 йилдан 2018 йилгача бўлган вақт давомида олиб борилган инновацион лойиҳаларнинг умумий қиймати 457,3 млн. сўмдан 1078,6 млн. сўм миқдоригача оширилган ва ўсиш даражаси 236%ни ташкил этди. 2015 йилда 96,1 млн. сўм ва 2016 йилда 105,3 млн. сўмга тенг  фундаментал лойиҳалар бажарилган. 2017 ва 2018 йилларда эса фундаментал тадқиқотлар амалга оширилмаган. Сўнги беш йил давомида 8 та илмий ишланма амалиётга жорий этилган. Шулардан 3таси 2018 йилга тўғри келган. 2018 йил кўрсатгичларига кўра жами 45 нафар илмий ходим фаолият юритган. Институтнинг илмий салоҳияти 49%ни ташкил этган. Илмий тадқиқотлар олиб борилаётган лаборатория ускуна ва жиҳозларининг ўртача ёши 10 йилдан 21 йилгача, яъни 2008 йилдан бери институт лабораториялари янги жиҳоз ва ускуналар билан таъминланмаган.

Тадбирлардан кўзланаётган асосий мақсад – илмий муассасалар тадқиқот натижаларининг самарадорлигини ошириш ва корхоналарнинг янги инновацион ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ва технологияларга бўлган эҳтиёжларини қоплаш йўлларини аниқлаб, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.