Янгиликлар

C.A.T. Science Accelerator for Central Asia 2020 — илмий лойиҳалар акселераторида иштирок этинг!

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида C.A.T. Science Accelerator — Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги илмий лойиҳалар ва илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга қаратилган илк акселераторга иккинчи бор қабул жараёни бошланди.

Акселераторнинг биринчи қабули 2019 йилда ўтказилган бўлиб, унинг натижаларига кўра 3 та стартап-лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган танлов доирасида умумий қиймати 200 минг доллар қийматидаги инвестицияларни қўлга киритди.

C.A.T. Science Acceleratorнинг иккинчи қабули нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари лойиҳалари учун очиқдир. Қозоғистон, Қирғизистон ёки Тожикистонда ишлаб, ўз илмий стартапи билан Ўзбекистон бозорига кириб келмоқчи бўлган стартапчилар мазкур акселераторда иштирок этарканлар, уларга ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш ва бозорни ўрганиш учун яхши имконият туғилади .

Акселерациянинг онлайн-платформаси орқали ҳам иштирок этиш имконияти мавжуд бўлиб, иштирокчилардан ФАҚАТ саралаш босқичида (февраль) ва демо-куни (2020 йил июнь ойи) бевосита иштирок этиш талаб этилади. Йўлкира ҳаражатлари ташкилотчилар томонидан қопланмайди.

C.A.T. Science Accelerator for Central Asia илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга ҳамда олимларнинг бизнес вакиллари билан алоқа ўрнатишларга кўмаклашади. Акселераторда иштирок этиш бепул!

Акселератор доирасида Илғор технологиялар марказининг лаборатория ва реактивлари, эксперт ва менторларнинг кўмаги тақдим этилади. Маҳаллий ҳамда хорижий (АҚШ, Буюк Британия, Финляндия) менторлар иштирокида семинар ва тренинглар ташкил этилади. MVP (лойиҳанинг минимал ишчи кўриниши) ни ишга туширишда ёрдам ҳам кўзда тутилган.

Илмий лойиҳалар Акселераторининг дастури 5 ойга мўлжалланган бўлиб, бу вақт давомида консалтинг кўмаги берилади, ўз соҳангиздаги ташкилотлар билан алоқа ўрнатишда ёрдам кўрсатилади.

Илмий ғоянгиз борми? Илмий стартапни йўлга қўймоқчимисиз? Акселераторимизда иштирок этинг! Биз олимлар, маркетологлар, юристлар, иқтисодчиларни битта жамоага бирлаштирамиз, сиз эса улар билан биргаликда бир лойиҳа устида ишлайсиз!

Акселерация дастурида иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 17 январидан 15 февралигача қабул қилинади.

21 февралгача финалчилар саралаб олинади ва Акселератор эксперт кенгаши учун уларнинг тақдимоти ўтказилади. Дастур 2020 йилнинг 27 февралидан ўз ишини бошлайди.

Telegram: https://t.me/CATscienceAccelerator

Facebook: www.facebook.com/cat.science.accelerator/