Янгиликлар

Абу Али ибн Сино номли мактаб-интернатига ўқитувчиларни танлаб олиш бўйича суҳбат ўтказилди

 

Абу Али ибн Сино номли ёш биологлар ва кимёгарларихтисослаштирилган мактаб-интернатига 2019—2020 ўқув йили учун юқори малакали ўқитувчилар ва ходимларни танлов асосида қабул қилиш бўйича суҳбат жараёни бўлиб ўтди.

Суҳбат соҳа мутахассисларидан таркиб топган Ишчи гуруҳи томонидан ўқитувчиларга қўйилган талабларга мувофиқ шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилди. Суҳбат жараёнида ҳужжат топширган жами 96 нафар педагог ходимлардан 76 нафари иштирок этди.

Улар орасидан ўқитувчиларга қўйилган асосий талабларга жавоб берадиган 20 нафар малакали, ўзига талабчан ва ижодкор ўқитувчилар танлаб олинди. Шунингдек, педагог тарбиячи ва лаборант лавозимларига ҳамда факультатив машғулотлар учун малакали ўқитувчилар саралаб олинди. Хусусан, кимё фани – А.Набиев (докторант), И.Палазник (мустақил тадқиқотчи), биология фани – М.Умаралиева (докторант), О.Эшонхўжаева (мустақил тадқиқотчи), География фани – Ж.Мусаев (география фанлари номзоди), информатика фани – Д.Сейтимбетов (мустақил тадқиқотчи), мусиқа фани – К.Юлдашев (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист), жисмоний тарбия фани – Б.Йўлдошев (“Локомотив” футбол клуби футболчиси) шулар жумласидан.

Айни кунда, мактаб-интернатда малакали педагог ходимларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, танлов жараёни давом этмоқда.