Янгиликлар

Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатида янги ўқув йили учун тест синовлари бўлмоқда

Инновацион ўқитиш усуллари билан ёшларга билим берувчи Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатига жорий йилда республикамизнинг барча ҳудудларидан мактаб-интернатнинг 7-10-синфларига (ҳар бир синфга 80 нафардан (40 нафар ўзбек, 40 нафар рус) жами 320 иқтидорли ўқувчи танлов асосида қабул қилинади. Айнан ушбу йилда кириш учун имконият кўпроқ бўлиб, кейинги йиллардан эса фақат 7-синфга қабул амалга оширилади. Жами 567 нафар ўқувчи мактабга хужжат топширган.


20 август куни ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 7-синфига қабул жараёни бўлиб ўтди ва шу куннинг ўзида мактабга қабул қилинган ўқувчиқлар рўйхати чиқди. Имтихонга қабул жараёни шаффофлиги ва тезкорлиги ота-оналар ва кузатувчилдларда ижобий тассурот қолдирди. Тест-имтихонини ўқувчилар копьютер орқали топширидилар ва барча саволларга жавоб бериб бўлганларидан кейин компьютер экранига чиққан жавобни ўз қўллари билан уларга имтиҳон аввалида тарқатилган қоғозга қайд этдилар. Имтихон бўлган залдан чиққач, мактаб маъмурияти холдимлари шу коғоздаги маълумотни – ўқувчи танлаган маллни мактаб ховлисига ўрнатилган доскага ёзиб қўйдилар. Бу хали расмий жавоб чиққунига қадар ҳам ота-оналар таҳминан фарзандларининг ўқишга кирган ёки кирмаганидан хабардор бўлишларига хизмат қилади.


– Тест синовларини муваффақиятли ташкил этиш мақсадида таълим масканидаги махсус бино энг замонавий компьютер техникаси билан жиҳозланди, – деди Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Йўлбарсхон Мансуров. – Махсус ишлаб чиқилган ўқув дастури болаларнинг билимини тегишли фан ва йўналишлар бўйича тезкор баҳолаш имконини бериши билан аҳамиятлидир. Онлайн тартибда ўтказилган тест синовларини муайян ҳавола орқали мобиль телефонда ҳам кузатиш мумкин. Тест жараёнида тартиб-интизомнинг таъминланишига қатъий амал қилинмоқда.
Белгиланган талабларга кўра, тест саволлари ихтисослаштирилган ва умумий фанлардан ўқувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда ҳар бир синф учун кўп вариантлилик асосида ишлаб чиқилган. Ҳар бир вариантда тест саволлари мураккаблик даражаси давлат таълим стандартлари доирасида ўзбек ва рус тилларида тайёрланиб, махфийлиги таъминланди. Тўғри бажарилган топшириқ 2 баллдан, жами 100 балл билан баҳоланди ва уни бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилди.
Тўрт кун давом этадиган ушбу тест имтиҳонларининг дастлабки кунида 7-синф ўқувчилари имтиҳондан ўтди. 21 август куни 8-синф, 22 август куни 9-синф, 23 август куни эса 10-синф ўқувчилари тест имтиҳонларини топширади.
Ўз-ўзидан аёнки, имтиҳон дегани руҳий зўриқишга сабаб бўлиши табиий. Шу сабабли кимё, биология, математика фанларидан ҳам консультатив машғулотлар билан бирга ўқувчиларни стресс ҳолатидан асраш бўйича психологияга доир машғулот ҳам ўтказилган.


Мактаб-интернатда умумий ўрта таълим олиш бепул, таълим-тарбия жараёни ўзбек ва рус тилларида, шунингдек, босқичма-босқич инглиз тилида амалга оширилади.
Ўқувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда ҳар бир синф учун ботаника, зоология, математика, биология, кимё ва инглиз тили фанларидан танлов учун тест саволлари мураккаблик даражаси давлат таълим стандартлари доирасида ўзбек ва рус тилларида тайёрланади ва махфийлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилади. Тегишли фанлар бўйича билимлар беллашувида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни олган ўқувчилар суҳбат асосида мактаб-интернатга ўқишга қабул қилинган.


Мактаб-интернатга қабулнинг дастлабки куни муваффақиятли ўтди. Буларнинг барчаси таълимда коррупциянинг олдини олиш, ўқитиш сифати ва самарадорлиги, мазмунини яхшилаш, бу борада халқаро андозаларга яқинлашиш юзасидан олиб борилаётган амалий ишларнинг ёрқин намунасидир.

20 август куни 7-синфлар учун тест синовлари ўтказилди. Иловаларда имтиҳон натижалари билан танишиш мумкин.

7-синф (ўзбек гуруҳи)7-синф (рус гуруҳи)