Янгиликлар

Абу Али ибн Сино номидаги мактаб-интернатига қабул имтиҳонлари якунланди

23 август куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатига тест синовлари ниҳоясига етди. Имтиҳонлар 10-синфга қабул билан якунланди.

Ота-оналар, мустақил кузатувчилар ва журналистларнинг фикрича, мактабга қабул жараёни шаффофлиги ва тест натижаларининг тезкор эълон қилиниши билан ажралиб турди. 50 та саволга жавоб бериб бўлган ўқувчилар, шу оннинг ўзида йиққан балларини билишди ва ўзларининг исм-фамилиялари ёзилган қоғозга ёзиб, имтиҳон бўлаётган хонадан чиқишди. Ўз навбатида, мактаб ҳовлисига ўрнатилган доскага уларнинг баллари ёзилиши орқали ота-оналарнинг холислик ва очиқликни қўшимча назорат қилишларига имконият берилди.

Бундан ташқари, имтиҳонга келган ўқувчилар ва ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида соя-салқин кутиш жойлари, буфет ташкил этилди.

Имтиҳон жавоблари шу куннинг ўзида вазирликнинг ва мактабнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналлари, вазирликнинг расмий сайти орқали эълон қилинди.

Қуйида ўнинчи синфга қабул қилинган ўқувчилар рўйхати билан танишинг.

10-sinf (o'zbek)10-sinf (rus)