Янгиликлар

Қорақалпоғистонлик 20 нафар ёш олим Беларусь Республикаси илмий ташкилотларида стажировка ўташ учун жўнаб кетди

24 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг 20 нафар нафар ёш олимлари Беларусь Республикасига икки ойгача бўлган муддатга илмий стажировкага жўнаб кетдилар.Илмий стажировканинг мақсади Беларусь Республикаси илғор тажрибасини ўрганиш, олимлар ўртасида илмий ҳамкорликни ўрнатиш бўлиб, унда ёш олимларимиз Беларусь илғор тажрибаси ўрганилади, танланган илмий йўналиш бўйича технологиялар, усуллар ўзлаштирилади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Вазирликнинг 2019 йил август ойида Қорақалпоғистон Республикасининг барча олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига Беларусь Республикасига икки ойгача бўлган муддатга илмий стажировкага юбориш бўйича танлов эълон қилинганлиги тўғрисида хат юборилган. Эълонга асосан илмий стажировка ўташга тавсия қилинган Қорақалпоғистон Республикасининг 9 та олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан жами 38 нафар номзоди танловга тавсия этилди.

24 август куни ўтказилган танловда ғолиб деб топилган 20 нафар ёш олим Беларусь Республикасининг етакчи илмий ташкилотларга (илмий марказлар ва университетларга) илмий стажировкага юборишга тавсия этилди.

Стажировка бўйича барча харажатлар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қопланди.

Қорақалпоқ Ёш олимлар рўйхати