Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашлар фаолияти ҳақида

2018 йилнинг июль ойида Инновацион ривожланиш вазирлигида фан йўналишлари бўйича 16 та ва стартап лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун Илмий-техник кенгашлари ташкил этилган эди.

Илмий-техник кенгашлар фаолиятига республиканинг етук олимлари, малакали мутахассисларини кенг жалб қилган. Бугунги кунга келиб кенгашлар 500 нафарга яқин олимлар иштирокида фаолият юритмоқда. Улар орасида 30 нафар академик, 230 нафардан ортиқ профессорлар, 100 нафардан ортиқ фан докторлари, 100 нафардан ортиқ фан номзодлари бор.

Илмий техник кенгашлар томонидан 1 йил давомида 800 тага яқин илмий, амалий, стартап, халқаро ҳамкорликдаги лойиҳалар илмий-техник экспертизадан ўтказилиб, 110 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди.

Бир йил давомида “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги фан йўналишлари бўйича Илмий-техник кенгашлар ва Эксперт гуруҳлари тўғрисида”ги Низомга биноан Илмий-техник кенгашлар таркиблари ҳар 3 ойда ротация қилиниши белгилаб қўйилгани муносабати билан ҳар бир Илмий-техник кенгашлар таркиблари 30 фоизгача ротация қилинди.

2019 йилнинг август ойида ИТКларнинг навбатдаги ротацияси амалга оширилди ва кенгашларнинг янги таркибини тасдиқладилар. Шунингдек, ҳар бир Илмий-техник кенгашнинг янги раис, раис ўринбосари, илмий котиблари ҳам тасдиқланди.

 

Қуйидаги ҳавола орқали ИТК таркиби билан танишишингиз мумкин.