Янгиликлар

Бухоро вилоятида илмий тадқиқот ишлари кўлами қандай?

 Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассисларининг Бухорога ташрифи давомида вилоятни илм-фан ва инновацион экотизимини таҳлил қилиш ва истиқболдаги ўсиш нуқталарини белгилаш мақсадида вазирлик томонидан ОТМларда амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари ўрганилди.
Бухоро вилоятидаги 4 та олий таълим муассасалари томонидан инновацион экотизимни ривожлантиришга қаратилган 80,8 млрд. сўмга тенг 113 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Шундан 8,4 млрд. сўмлик 22 та илмий тадқиқот лойиҳалари мавжуд бўлиб, 10 та лойиҳага 1,8 млрд. сўм маблағ ажратилган (586 млн. сўмлик 5 та фундаментал, 900 млн. сўмлик 4 та амалий ва 375 млн. сўмлик 1 та инновацион лойиҳалари) ва 12 та 6,5 млрд. сўмга тенг илмий тадқиқот лойиҳалари бажарилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, 52 та стартап лойиҳалари 34,5 млрд. сўмга тенг бўлиб, 1436 та янги ишчи ўрни яратиш режалаштирилган ва 39 та тижоратлаштиришга тайёр лойиҳалар 37,8 млрд. сўмни ташкил қилади.

Олий таълим муассасалари кесимида қуйидагича:

Бухоро давлат университети томонидан жами 23 та 20,2 млрд. сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, 3 та 347 млн. сўмга тенг фундаментал лойиҳалари ва 2 та 460 млн. сўмга тенг амалий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, 7 та 7,3 млрд. сўмлик стартап лойиҳалари ва 11 та 12,1 млрд. сўмлик тижоратлаштиришга тайёр лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан жами 49 та 27,5 млрд. сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, 7 та 4,7 млрд. сўмга тенг фундаментал лойиҳалари ва 1 та 400 млн. сўмга тенг амалий лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, 33 та 17,3 млрд. сўмлик стартап лойиҳалари ва 8 та 5,1 млрд. сўмлик тижоратлаштиришга тайёр лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан жами 29 та 26,1 млрд. сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, 1 та 375 млн. сўмлик инновацион лойиҳа, 2 та 239 млн. сўмлик фундаментал лойиҳалари ва 2 та 440 млн. сўмга тенг амалий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, 9 та 8,7 млрд. сўмлик стартап лойиҳалари ва 15 та 16,4 млрд. сўмлик тижоратлаштиришга тайёр лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали томонидан жами 12 та 6,8 млрд. сўмлик лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, 2 та 700 млн. сўмлик инновацион лойиҳа ва 2 та 750 млн. сўмга тенг амалий лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, 3 та 1,2 млрд. сўмлик стартап лойиҳалари ва 5 та 4,2 млрд. сўмлик тижоратлаштиришга тайёр лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Илмий тадқиқот, стартап ва ишланмаларни тижоратлаштириш натижасида чорва озуқалари, техник крахмал, дренаж қурилмалари, тиббий анжомлар, фармакологик воситалар, техник асбоб ускуналар, саноат ва қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.