Янгиликлар

Илмий ходимлар, таянч докторантлар, докторантлар, талабалар, магистрантлар ва ёшлар диққатига!

2021 йил 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида "Фан ва инновация" ёш олимлар халқаро илмий анжумани бўлиб ўтади.
Анжуман ташқилотчиси: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР МАРКАЗИ
Анжуман ташкилий кўмитаси сизни илм-фан ва инновацион жараёнларнинг долзарб муаммоларига бағишланган “Фан ва инновация” ёш олимлар халқаро илмий анжуманида иштирок этишга таклиф қилади.
Анжуман илмий ютуқлар ва инновацион жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича илмий ва амалий тажриба, фикрлар алмашинувини ўз ичига олади.
Анжуманнинг асосий мақсади илмий жамоатчиликка ва салоҳиятли инвесторларга биология, физика, кимё ва геология каби табиий фанлар соҳасидаги замонавий ютуқларини тақдим этиш, шунингдек муаммоларга ойдинлик киритиш ва замонавий тенденциялар ва илм-фан, муҳандислик ва технологиянинг устувор йўналишларида олиб борган тадқиқотларимизнинг натижалари билан бўлишиш.
Тезислар қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади:
• Геология фанлари
• Биология фанлари
• Физика фанлари
• Кимёвий фанлар
• Тиббиёт фанлари
• Фармацевтика фанлари
• Қишлоқ хўжалиги фанлари
• Иқтисодиёт фанлари
• ИТМ миллий тизими ва илм-фан ривожланишидаги IT-технологияларнинг ўрни
Анжуман тиллари: ўзбек, рус, инглиз тиллари.
Анжуманда иштирок этиш учун 2021 йил 25 октябргача ариза ва маъруза тезиси (2 бетдан ошмаслиги керак) илова қилинган файллар conference2021@yandex.com ёки cat-conference@yandex.com электрон манзилига юборилиши керак.