Янгиликлар

«Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафий» асарининг академик илмий-изоҳли таржимаси ҳамда унинг андроид ва мультимедиа дастурларини яратилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтдию унга Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислик қилди.  Йиғилишда қатор амалий ва стартап лойиҳалар кўриб чиқилди. Улар илмий асослангани, келгусида амалий натижа олиш мумкинлиги каби параметрларга жавоб берган  уч йиллик учта амалий лойиҳа ҳамда бажарилиши бир йилга мўлжалланган битта стартап лойиҳанинг молиялаштирилиши тасдиқланди. Муҳокамалар давомида тегишли илмий-техник кенгашлари раислари Ҳайъат раиси ва аъзоларининг саволларига жавоб беришди.  Лойиҳалар Ҳайъат аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан аниқланди.  

2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган амалий лойиҳалар рўйхати

Лойиҳа номи

Лойиҳа раҳбари

Ижрочи ташкилот

Лойиҳани бажариш муддати

(йил)

Ажратилган маблағ

(млн. сўмда)*

Умумий

1 йил учун

2 йил учун

3 йил учун

«Тарих ва археология фанлари» йўналиши бўйича

1.                  

«Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафий» асарининг академик илмий-изоҳли таржимаси ҳамда унинг андроид ва мультимедиа дастурларини яратиш

Аминов Хамидулла Абдирахимович

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

3

1 026,7927

340,5949

352,6929

333,5049

«Фармакология ва фармасевтика фанлари» йўналиши бўйича

2.                  

Маҳаллий доривор ўсимликлар (тукли эрва ўти, дала қирқбўғими ўти, наъматак меваси, арча меваси, мойчечак гули ва бошқалар) қуруқ экстрактлари мажмуаси асосида сийдик йўллари яллиғланиши хасталикларини даволашда ишлатиладиган янги дори воситаси технологиясини ишлаб чиқиш

Махкамов Хурсанд Мансурович

А.Султанов номидаги Ўзбекистон кимё-фармасевтика илмий-тадқиқот институти

3

1 471,0096

494,7136

498,4301

477,8659

«Ўрмон хўжалиги, тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш фанлари» йўналиши бўйича

3.                  

Фосфор адсорбцияси изотермик моделлари асосида тупроқларнинг фосфор таъминотини яхшилаш технологиясини яратиш

Боиров Абдунаби Жўраевич

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

3

2 398,6971

799,4881

799,8174

799,3916

Жами

4 896,4994

1 634,7966

1 650,9404

1 610,7624

                       

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори ошган ҳолатларда лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажмига ўзгартириш киритилади.

 

Бажарилиши 2021-2022 йилга мўлжалланган стартап лойиҳа

Лойиҳа номи

Лойиҳа раҳбари

Ижрочи ташкилот

Лойиҳани бажариш муддати

(йил)

Ажратилган маблағ

(млн. сўмда)*

Умумий

1 йил учун

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон инновацион ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимига қаратилган стартап лойиҳалари танловига тақдим этилган

 

1.                   

Исатис тинcториа (ўсма) ўсимлигидан бўёқ ажратиб олиш технологияси

Мажидова Юлдуз Ғайрат қизи

Мажидова Юлдуз Ғайрат қизи*

1

351,1

351,1

Жами

351,1

351,1

               

*Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган «Стартап» лойиҳаларни тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низом»нинг 26-бандига мувофиқ коллегиал орган томонидан молиялаштирилиши маъқулланган «стартап» лойиҳани молиялаштириш тўғрисидаги шартнома ушбу стартап лойиҳани амалга ошириш учун очилган юридик шахс (компания) билан тузилади.