Янгиликлар

Илмий мактаблар вакилларига сертификатлар топширилди

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 30 сентябрь санасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган фундаментал лойиҳалар танловлари ғолибларига сертификатлар топширилди. Танлов ғолибларини Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов қутлади.

– Мамлакатимизда илм-фаннинг аҳамияти тобора ўсиб бормоқда, – деди Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов. – Хоҳ фундаментал тадқиқот бўлсин, хоҳ амалий лойиҳа бўлсин, илмий изланишлардан яратиладиган билим тез орада стратегик ва иқтисодий ютуқларга айланади. Илм-фан натижалари инновацияларга айланаркан, иқтисодиётни олға сурадиган маҳсулотлар пайдо бўлади. Натижада юртимиз ривожланади, халқимизнинг яшаш сифати ошади. Олимларга давлатимиз томонидан тақдим этилаётган грант маблағлари айнан мана шу мақсадларда берилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда. Байрам арафасида Фанлар академияси ҳамда 4 та вазирлик, 1 та қўмита ва 1 та хусусий сектор тасарруфидаги илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаси томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган умумий қиймати 119,6 млрд. сўм бўлган 37 та фундаментал лойиҳалар раҳбарларига сертификатлар топширилди.

Фундаментал тадқиқотлар дастурлари — табиий, техникавий ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида янги билимлар олиш ва қонуниятларни очиш, шунингдек амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни ривожлантиришнинг илмий асосини яратишга қаратилган бўлиб, беш йилгача муддатга ишлаб чиқилади.

Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида фундаментал лойиҳалар танлови ғолибларига сертификатлар топшириладиган лойиҳа раҳбарлар

РЎЙХАТИ

 

Лойиҳа номи

Ижрочи ташкилот

Лойиҳа раҳбари

Лойиҳанинг умумий молиявий хажми (млн сўмда)

Контакт

1.    

Гидроэнергетикани ривожлантиришда гидроэнергетик комплекслардан фойдаланишнинг назарий асослари

Техника фанлар доктори, профессор Мухаммадиев Мурадулла

Тошкент давлат техника университети

3 000,0

 

2.    

Узлуксиз режимда ишловчи саноат корхоналарида электр энергия истеъмолини комплекс ростлашнинг қонуниятларини тадқиқ этиш

Техника фанлар бўйича фалсафа доктори Рахмонов Икромжон Усмонович

Тошкент давлат техника университети

3 000,0

 

3.    

Қуёш нури таъсирида сувни фотокаталитик парчалаб водород олиш: наноструктурали фотокатализаторларни синтезлаш ва хоссаларини назарий ва экспериментал тадқиқ этиш

Техника фанлар бўйича фалсафа доктори Шаисламов Улуғбек Алишерович

Ўзбекистон миллий университети

2 500,0

 

4.    

Грунтнинг намланганлик ва чизиқсиз фильтрацияни ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг мустаҳкамлик ишончлилигини баҳолаш назарияси ва усулини ишлаб чиқиш

Техника фанлар доктори, профессор Султанов Тохиржон Зокирович

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

2 973,65

 

5.    

Ўзбекистоннинг турли табиий-иқлим минтақаларида истеъмолчилар энергия таъминоти учун автоном фотоэлектрик станцияларининг мақбул конфигурацияларини асослаш учун комбинациялашган энергия сақлаш ва ўзгартириш тизимларини назарий-ҳисоблаш ва амалий тадқиқотлари

Техника фанлар бўйича фалсафа доктори Қўчқоров Акмал Ахмадалиевич

Фарғона политехника институти

1 782,72

 

6.    

Бўлак-полиномиал базисларда сигналлар ва тасвирларга рақамли ишлов беришнинг интеллектуал дастурий-техник тизимларини яратишнинг назарий-методологик асослари

техника фанлари доктори Зайнидинов Хакимжон Насиридинович,

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

2 100,0

 

7.    

Клеткали автоматлар асосида катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлов беришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш

физика-математика фанлари номзоди Реджепов Шовкат Бахтиярович

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

1 500,0

 

8.    

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларида фойдаланувчиларни биометрик авторизациялашнинг интеграллашган технологиялари назарий асосларини яратиш

техника фанлари доктори Фазилов Шавкат Хайруллаевич

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги АКТ илмий-инновацион маркази

1 949,8

 

9.    

Функционал жадваллар асосида ахборотларни химоялаш учун хавф-хатарларни аниқлаш, идентификация ва бартараф қилишнинг интеллектуал усуллари ва технологияларини ишлаб чикиш

техника фанлари доктори Кабулов Анвар Восилович

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети

1 500

 

10.             

Жигар етишмовчилиги ривожланиши қонуниятларини ўрганиш ва бунда ҳужайра технологияларини қўллашни патогенетик асослаш

тиббиёт фанлари доктори Хаджибаев Абдухаким Муминович

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази

7 012,2

 

11.             

Бўсағавий функцияларга асосланган таниб олиш усулларидан фойдаланиб катта ҳажмли маълумотларга таснифий ишлов беришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш

техника фанлари доктори Мирзаев Номаз Мирзаевич

Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги АКТ илмий – инновацион маркази

1 777,58

 

12.             

Нанокомпозицион полимер қопламлар олишнинг электрокимёвий ва электрофизикавий асослари

Холмуминов Абдулфатто Ахатович

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети

2422,7

 

13.             

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида глобал иқлим ўзаришини суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатига таъсирини  баҳолаш ва башоратлаш хамда ГАТ технологияси асосида суғориладиган ерларни гидромодуль районлаштириш электрон хариталарини яратиш услубларини ишлаб чиқиш

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Хамидов Мухаммадхон Хамидович

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

3200

 

14.             

Тоғ-кончилик саноати ҳудудлари тупроқларидаги оғир металлар: тарқалиши, учраш шакллари, тупроқ микроорганизмларига таъсири, тупроқ ифлосланишининг биоиндикацияси ва биоремедиацияси жиҳатлари

Геология ва минералогия фанлари номзоди Шукуров Носир Эгамович

Х.М. Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти

2939,3

 

15.             

Ўрта ва Жанубий Тиён-Шоннинг тектоник эволюцияси, Ер қобиғининг чуқур тузилиши ва маъдан-магматик тизимларининг геодинамик шароитларининг хусусиятлари

Физика-математика фанлари номзоди Нуртаев Бахтиер Сайфуллаевич

Х.М. Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти

2239,5

 

16.             

Тоғ олди минтақасида ёнғоқ етиштириш ва уни сотишнинг самарали тизимини ташкил этиш орқали аҳоли даромадини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш

Юнусов Искандар

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти

1 022,22

 

17.             

Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқларининг инновацион- иқтисодий салоҳиятини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда уларга таъсир этувчи омилларни аниқлаш

Салаходжаев Рауфхон Фарходхонович

“ERGO ANALIYTICS” МЧЖ

1 233,07

 

18.             

Алоҳида ҳудудларда қулай иқлимли зоналарни яратишнинг назарий асослари ва ҳисоблаш механизмларини ишлаб чиқиш

Техника фанлари доктори, профессор Салохиддинов Абдулхаким Темирхужаевич

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

3 200,0

 

 

19.             

Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларни даволаш учун рептилиялар, ўргимчаксимонлар ва амфибиялардан ажратилган янги биологик фаол моддаларнинг молекуляр таъсир механизмларини тадқиқ қилиш

Ошепкова Юлия Игоревна

ЎзР ФА Акад. А.C.Cодиқов номидаги Биоорганик кимё институти

6 187,044

 

20.             

Модифицирланган нуклеозидлар олишнинг биокаталитик технологияларини ишлаб чиқиш

Сасмаков Собирджан Анарматович

ЎзР ФА Академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти

4 749,688

 

21.             

Реактив кислород ва азот зарраларининг ўсимлик аквапорин каналлари орқали кириши: атомар даражадаги тадқиқот

Раззоков Жамолиддин Инотуллаевич

ЎзР ФА Материалшунослик институти

3 426,410

 

 

22.             

Ғовасой воҳасида антропоген ландшафтнинг ташкил топиши ва қадимги Чуст (Биби она) тарихи

Анарбаев Абдулхамиджон

ЎзР ФА Миллий археология маркази

2 872,465

 

 

23.             

Сутемизувчилар ҳужайраларида сигнал трансдукциясида Ноорганик полифосфатларнинг роли

Байев Артём Юревич

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази

4 982,02

 

 

24.             

Иерархик ғовак тузилишли металл оксид/кремний органик бирикмалар асосида композит материалларнинг наноархитектуравий дизайни

Рузимурадов Олим Нарбекович

Турин политехника университети

3 915,35

 

25.             

Замонавий кросс-бирикиш ва гетеросиклизация реаксиялари асосида молекулага фармакофор фрагментлар киритиш қонуниятларини тадқиқ этиш

Элмурадов Бурхон Жураевич

Академик С.Й.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти

4 037,4

 

26.             

Наноўлчамли термоелектрик БаСи2 ва Мн4Си7 плёнкаларини ҳосил бўлиши ва уларнинг хоссалари

Камилов Тулкун Салихджанович

И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

4 464, 537

 

27.             

Операторлар алгебраларининг автоморфизмлари, чексиз ўлчамли ноассоциатив алгебралар ва супералгебраларнинг классификацияси

Аюпов Шавкат Абдуллаевич

 В.И.Романовский номидаги Математика институти

2 253,638

 

28.             

Бутун ва каср тартибли хусусий ҳосилали дифференсиал тенгламалар учун чегаравий масалаларнинг ечими

Ашуров Равшан Раджабович

 В.И.Романовский номидаги Математика институти

2 472,440

 

29.             

Панжарали системаларда градиент эҳтимоллик ўлчовлари

Розиков Уткир Абдуллаевич

 В.И.Романовский номидаги Математика институти

2 890,637

 

30.             

Ўзбекистон флорасидаги полиморф оилаларнинг таксономик ревизияси

 

Тожибаев Комилжон Шаробитдинович

ЎзР ФА Ботаника институти

2 149,40

 

31.             

Ҳозирги Орол ва Оролбўйи ҳудуди микроб мажмуалари: хилма-хиллиги, хусусиятлари ва биотехнологик истиқболлари

Давранов Қахрамон Давранович

ЎзР ФА Микробиология институти

2 892,90

 

 

Фундаментал лойиҳалар танлови ғолибларининг тадқиқот ишларига муваффақиятлар тилаймиз!