Янгиликлар

2022 йил учун қабул квоталарининг илмий ва таълим ташкилотлари бўйича ихтисослик кесимида тақсимоти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарори билан Ҳукуматнинг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига ўзгартириш киритилган бўлиб, унга кўра Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар билан қатъий равишда келишган ҳолда илмий ва таълим ташкилотлари кесимида аккредитациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан қабул квотаси тасдиқланди.

Илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимида давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш бўйича 2022 йил учун қабул квоталарининг илмий ва таълим ташкилотлари бўйича ихтисослик кесимида тақсимоти билан танишинг.

Ошкоралик тамойилларига асосан, шунингдек, бўлажак докторантларнинг истакларини инобатга олган ҳолда, жорий йилда илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимида давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш бўйича 2022 йил учун қабул квоталарининг илмий ва таълим ташкилотлари бўйича ихтисослик кесимида тақсимотиилк бора кенг жамоатчиликка эълон қилинди. 

Давлат бюджетидан илмий ва таълим ташкилотлари аккредитациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан, тақсимланган қабул квоталаридан ортиб қолган ўринлар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қайта тақсимланади.