Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон География жамияти ўртасида географик тадқиқотларни ташкил этиш бўйича англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Ўзбекистон Республикаси География жамияти раиси Ойбек Норинбаев ўртасида география соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларини амалиётга жорий этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида, томонолар Республиканинг гегография соҳасида илмий салоҳиятини, илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш, географик экотизмни ривожлантириш, ёш авлоднинг география ва тадқиқот соҳасидаги илмий салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшма дастурларни ташкил этиш доирасида ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, географик тадқиқотлар соҳасида қўшма дастурларни ташкил этиш, маҳаллий географларнинг илмий ишларини нашр этиш, тажриба алмашиш ва географик билимларни тарғиб қилиш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда География жамияти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Учрашув якунида, томонлар география соҳасида илмий, тадқиқот, ўқув ва ишлаб-чиқариш ташкилотлари фаолиятининг ўзаро интеграциялашувига ёрдам бериш, маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курсларини, шунингдек илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш бўйича келишиб олдилар.