Янгиликлар

Вазирликнинг 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишлари нималардан иборат?

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизматининг навбатдаги баёноти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27-августдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги №545-сонли қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27-августдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №545-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 1 апрелдаги ПФ–6198-сон Фармони ҳамда “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ–5047-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони ҳамда “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарорига асосан Инновацион ривожланиш вазирлигининг тузилмаси тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, янги тузилма тасдиқланган. Бунда бошқа вазирлик ва идораларнинг амалдаги функционал вазифаларини такрорлайдиган бошқарма ва бўлимлар тугатилиб, яқин истиқболда инновацион ривожланишни самарали бошқариш имконини берувчи янги тузилмалар – бошқарма, бўлимлар ташкил этилди, вазирликнинг янги асосий вазифалари белгилаб берилди.


Вазирликнинг 2021-2022 йиллардаги аниқ натижаларга қаратилган 6 та устувор фаолият йўналишлари белгилаб берилди:

1) биотехнологияларни ривожлантириш. Бунда коронавирус инфекциясига қарши маҳаллий вакцина, гeпатит В вирусини аниқлаш диагностикуми, маккажўхорининг қурғоқчиликка, шўрхокликка ва совуққа бардош янги навлари ҳамда қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли юқори ҳосилдор пахта нави яратилади;

2) тупроқ унумдорлигини ошириш. Натижада Наманган ва Тошкент вилоятларида тупроқдаги мавжуд фойдали ва зарарли моддаларни аниқлаш асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг агрокимёвий хариталари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида тупроқнинг соғломлик даражасини баҳоловчи тупроқ-экологик хариталари ишлаб чиқилади, Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида тупроқ ресурсларини комплекс мониторинг қилиш ва бошқариш дастурий таъминоти яратилади;

3) сунъий интеллектни жорий этиш. Бунда Тошкент шаҳри Нурафшон кўчасида “ақлли” светофорлар орқали йўл ҳаракатини тартибга солиш тизими, таълим жараёнида кенг фойдаланиладиган “ақлли дисплей” технологиялари, ўзбек тили нутқини аниқлаш ва синтезлаш технологияси ҳамда суд соҳасида “ISUD” интеллектуал тизими яратилади;

4) қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш орқали водородни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қўллаш бўйича инновацион технологиялар яратилади;

5) чорвачиликни ривожлантириш. Бунда жайдари “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкиларнинг сермаҳсул генотиплари яратилади, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли озуқабоп лавлагининг “Ўзбекистон-85” нави Оҳангарон туманида экилади ва ҳосилдорлик 900 ц/га етказилади (амалда 500 ц/га), қашқарбедани бошоқли экинлар билан аралаш етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш орқали ҳосилдорлик 430 ц/га (амалда 200 ц/га) етказилади;

6) қишлоқ хўжалиги соҳасида қайта ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган қишлоқ хўжалиги техникаси конструкцияларининг (майда уруғли сабзавот экинларини экиш машинаси, картошка ковлагичи, чизелкултиватор, пахта сепаратори, ерёнғоқ ҳосилини йиғиштириш машинаси) саноат намуналари яратилади, Сирдарё туманида ғўза ва соя, соя ва маккажўхорини қўш экин усулида экиш технологияси, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Зомин, Бахмал, Фориш туманлари ҳамда Сурхондарё вилоятларида ковул доривор ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш технологиялари жорий қилинади. Вазирликнинг вазифалари қайта кўриб чиқилиб, қуйидаги вазифалар чиқариб ташланди: давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш; жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш; макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари ва интеграция жараёнларининг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш, иқтисодиёт тармоқларини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш сценарийларини шакллантириш; туризм, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида инновацияларни жорий қилиш. Мазкур Қарор билан тасдиқланган Низомда Инновацион ривожланиш вазирлигининг мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ҳамда ташкилий асосларини, шунингдек, раҳбарларининг функционал мажбурияти ва масъулиятини белгиланган. Белгиланган вазифалар ва фаолият йўналишларидан келиб чиқиб Вазирликнинг 2021-2022 йиллардаги фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тасдиқланди, хусусан: илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан шуғулланаётган ходимлар сонини (1 млн аҳолига нисбатан) 1 000 нафарга етказиш (амалда 932); тижоратлаштириладиган илмий ишланмалар сонини 2 баробарга ошириш; стартап лойиҳалар акселерацияси дастурларидаги иштирокчилар сонини 4 баробарга ошириш(50 тадан 200 тага); халқаро қўшма илмий лойиҳалар сонини 3,5 баробарга ошириш (21 тадан 79 тага).