Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Татаристоннинг «Школа 21» мактаби билан танишди

15 сентябрь куни Татаристонда хизмат сафари билан бўлган делегация АТ мутахассисларини етиштирувчи «Школа 21» мактабига ташриф амалга оширилди.

«Школа-21» Сбер компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган лойиҳа бўлиб, уникал таълим методологияси (ўқитувчисиз, маърузасиз ва баҳолашсиз) асосида дунё талаблари даражасидаги АТ мутахассисларини етиштиради. Таълим жараёни мутлақо бепул бўлиб, иштирокчилар 24/7 режимида ўзларига қулай суръатларда таълим олишлари имконияти яратилган.

«Школа 21» таълим марказида ташкил этилган шароитлар делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди ва таассуротлар қолдирди. «Школа 21» вакиллари билан суҳбат давомида ушбу тажрибани Ўзбекистонда қўллаш ҳамда юқоридаги ўқитиш технологиясини Ўзбекистонга трансфер қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Школа-21» филиалини очиш ҳамда ушбу лойиҳани амалга оширишнинг техник ва молиявий жиҳатларини муҳокама этиш учун Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси, «Школа-21» ва Сбер компаниялар гуруҳи вакиллари ўртасида кенгайтирилган муҳокама ўтказишга келишиб олинди.