Янгиликлар

Татаристон Республикаси инвестицион ривожланиш агентлиги раҳбари билан учрашув

17 сентябрь куни Татаристон Республикаси инвестицион ривожланиш агентлиги раҳбари Т. Минуллина Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов бошчилигидаги делегацияга республиканинг инвестицион потенциали ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида тақдимот ўтказди.

Татаристон Республикаси Россиянинг энг иқтисодий ривожланган субъектларидан бири ҳисобланиб, йилига 1,8 млрд АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилади. «Татаристон–2030» стратегиясида бу кўрсаткични 2030 йилга қадар 5,7 млрд АҚШ доллари олиб чиқиш ва инвестицион лойиҳалар учун қўшимча 8,6 трлн рубль (100 млрд АҚШ доллари) дан кўп маблағ сарфланиши режалаштирилган. Республика инвестицион фаоллик бўйича Россиянинг етакчи учталигига киради.

Шу билан бирга, Т. Минуллина ва И. Абдураҳмонов Ўзбекистонда инновацион экотизимни ташкил этиш, ушбу йўналишда юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида фикр алмашишди. Жумладан, Россия Федерациясида инновацион ҳудудлар ташкил этиш ва ушбу ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Шу билан бирга, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан республиканинг айрим туманларини инновацион ҳудудга айлантириш ташаббусини юқори баҳолади.