Янгиликлар

“Бўлажак олим” танлови натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган стартап лойиҳалар тасдиқланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021 йилнинг май ойидан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари доирасида “Бўлажак олим” танлови доирасида илмий ғоя ва стартап лойиҳалар бўйича таклифлар қабули тўғрисида эълон берилди. Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. Унга стартап лойиҳалар бўйича 150 та ариза қабул қилинди.

Тақдим этилган стартап лойиҳалар Ёшлар академияси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан техник экспертизадан ўтказилди ва унинг натижаларига кўра 74 та стартап лойиҳа танлов комиссияси муҳокамасига киритилди. Комиссия муҳокамаларидан муваффақиятли ўтган 26 та стартап лойиҳа молиявий-иқтисодий экспертизага киритилди.

Ҳайъат муҳокамасига “Техника”, “Ер тўғрисидаги”, “Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш” ва “Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” ва бошқа йўналишлар бўйича “Бўлажак олим” танлови комиссияси томонидан молиялаштиришга тавсия этилган ва молиявий-иқтисодий экспертиза ҳулосаси олинган 6 та стартап лойиҳа ҳайъат қарорига асосан молиялаштиришга тавсия этилди.

Эслатиб ўтамиз, танлов комиссияси томонидан молиялаштиришга тавсия этилган кейинги лойиҳалар ҳам вазирлик ҳайъатининг кейинги йиғилишларида кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади!

 

Молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар:

Лойиҳа номи

Лойиҳа раҳбари

Ижрочи ташкилот

Лойиҳани бажариш муддати

Тавсия этилган сумма (млн.сўм)

1

Мактабгача таълим ташкилотлари учун қуёш ҳаво қиздириш қурилмасини яратиш

Сафарова Сетора Улуғбек қизи

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

12 ой

36,327

2

Экологик хавфсиз полимер плёнка ва қадоқловчи материаллар олиш учун биопарчаланувчи компаундлар ишлаб чиқариш корхонасини яратиш

Турдиқулов Ислом Ҳайитбой ўғли

Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти

12 ой

735,000

3

Кўзи ожизлар учун инновацион рельефли хаританинг янги авлодини яратиш

Аҳмаджонов Мавлонбек Баҳодир ўғли

Наманган давлат университети

12 ой

98,000

4

Стоматитни даволовчи пластинка-тез, осон ва қулай

Шерматова Ирода

«Erudit grand class» МЧЖ

12 ой

461,000

5

Маҳаллий хом ашёлар асосида тайёрланган уй-жой хўжаликлари учун сув иситиш қурилмаси

Пардаева Гулмира Парда қизи

Наманган муҳандислик-қурилиш институти

12 ой

55,000

6

Рекуператор ва ҳаво тозалагичларини ишлаб чиқиш

Ҳайдаров Дониёр

Рекуператор ва ҳаво тозалагичларини ишлаб чиқиш

12 ой

698,076