Янгиликлар

COVID-19 “Delta” штамми Ўзбекистонда энг кенг тарқалган деб тан олинди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Ўзбекистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларини ўрганиш натижаларини эълон қилди. Илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, «delta» штаммининг улуши 82%ни ташкил этади, бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ва учинчи ўринларни «alpha» (10,3%) ва 20А (7,7%) штаммлари эгаллашди.

Илғор технологиялар маркази директори Шаҳлохон Турдиқулова эълон қилинган маълумотларга изоҳ берар экан, шундай деди: "Сўнги ҳафталарда коронавируснинг «delta» варианти умумий касалланишлар сонининг бешдан тўртидан ошди. “Ҳинд штамми” деб номланувчи вирус тури “Ухан” ва “Британия” версияларига қараганда кўпинча касалликнинг оғир шаклларига олиб келиши ҳавотирга солади. Бу умуман эпидемиологик манзарани тубдан ўзгартиради: афсуски, симптомсиз ҳолатлар камроқ учрамоқда ва инкубация даври қисқариб, соғлиқ учун жиддий оқибатлар хавфини кучайтиради. Бироқ яхши янгиликлар ҳам бор: тадқиқотларимиз шуни тасдиқлайдики, ҳозирги вакциналар янги штаммларга қарши самарали. Эмланганлар камдан-кам ҳолларда касалликка учраган тақдирларида ҳам, инсон танасида вирус мутация қила олмаслиги сабабли COVID-19’ни енгил ўтказади. Буни 24 август куни олинган ZF-UZ-VAC2001 препарати синовларининг учинчи босқичи натижалари ҳам тасдиқлайди".

Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказидагина коронавирус штаммларини аниқлаш бўйича мутахассислар ва лабораториялар мавжуд. Марказ олимлари шу йилнинг июнь ойида республикада аниқланган, хусусан, мутацияга масъул бўлган, шу жумладан «delta» штаммини яратувчи S-генли участкаларнинг дизайнини ишлаб чиқишди. Асосан юқумли касалликлар бўйича Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли шифохоналари томонидан етказиб берилган патогенлар намуналарида мутациялар кетма-кетлик билан (секвенлаш усули билан) аниқланади. Намуналарни скрининг қилиш ва нуклеотидлар кетма-кетлигини декодлашдан сўнг, улар NCBI, GISAID ва бошқа маълумотлар базалари билан солиштириб, вируснинг у ёки бу вариантига ўхшашлигини аниқлайдилар.

Шунингдек Марказ мутахассислари NGS (янги авлод секвенцияси) усули ёрдамида чуқур геном таҳлилини ўтказдилар, бу эса Ўзбекистонда кенг тарқалган барча коронавирус генларидаги мутациялар вариантларини ўрганишга имкон беради. Бу бизнинг минтақамиздаги мутацияларни кузатиш ва бошқа мамлакатлардаги шунга ўхшаш маълумотлар билан солиштириш учун асосий ёндашувни таъминлайди.

Республикада аниқланган мутациялар аннотацияси билан коронавируснинг нуклеотидлар кетма-кетлиги GISAID глобал маълумотлар базасида жойлаштирилиб бўлинган (https://www.epicov.org).

Эслатиб ўтамиз, «дельта» штамми SARS-CoV-2’нинг бошқа штаммларидан антитаналарга чидамли бўлган бир нечта мутациялар мажмуи билан фарқ қилади. Хусусан, P681R мутациясида геномнинг «ҳиндча» версиясининг бир қисми мавжуд бўлиб, у ҳужайраларга кириб бориши учун жавоб берувчи вирусли конверт оқсилларини кодлайди. Шундай қилиб, бу мутация умумий юқишни камайтиради, унинг оқсилларининг ҳужайра мембранаси билан бирлашиш тезлигини оширади, шунингдек вируснинг ҳужайралар ўртасида тарқалишини тезлаштиради. Буларнинг барчаси вирус зарраларини антитаналар томонидан тан олиниши ва зарарсизлантириш эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради, бу унинг бутун танага тез тарқалишига ёрдам беради.