Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлигига Татаристон Республикаси делегацияси ташриф буюрди

23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига Татаристон Республикаси делегацияси ташриф буюрди. Делегация аъзолари Татаристоннинг етук компаниялари вакиллари, хусусан, Иннополис технопарки бош директори ўринбосари В. Галеев, Қозон шаҳридаги IT park директори А. Борисов, «ТатИТнефт» директори Р. Шакиров, «БАРС груп» АЖ директори ўринбосари И. Батыров,Қозон шаҳридаги «Тинкофф» тижорат банкининг минтақавий директори И. Катиковдан ва бошқалардан иборат бўлиб, меҳмонлар Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти, кўргазмалар зали ҳамда Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси лабораториялари билан танишдилар.

Тор доирадаги учрашувда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Иннополис технопарки бош директори ўринбосари В. Галеев ва Иннополис шаҳридаги IT-park директори А. Борисовни қабул қилди. Вазир Татаристон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Иннополис резиденти - «Бипиум» компанияси билан ахборот технологиялари соҳасида лойиҳа амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Ўз навбатида В. Галеев Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш соҳасида эришган ютуқларини кўздан кечириб, мазкур соҳада Ўзбекистоннинг тажрибасига юқори баҳо берди.

Ташриф сўнгида делегация аъзолари пойтахтимизнинг Олмазор туманида барпо этилаётган Технопарк мажмуаси билан танишдилар.