Янгиликлар

Иннополис билан ҳамкорликда экспертлар кенгаши ташкил этилди

2021 йил 16 июль куни Россиянинг Иннополис шаҳридаги А.С Попов номидаги технопаркда стартап лойиҳалар бўйича экспертлар кенгаши ташкил этилди.

Мазкур кенгашда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновациялар миллий офиси директори Олимжон Тўйчиев, Инновацион инфратузилмалар ва технопаркларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Х. Каримов ҳамда Стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи А. Илҳомов эксперт сифатида онлайн иштирок этдилар. Тадбир давомида Иннополис технопаркида мавжуд лойиҳалар қаторида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда А. С. Попов номидаги технопарк билан биргаликда амалга оширилаётган «Буюртма ишланмаларнинг кучи ва мослашувчанлиги» («Мощ и гибкост заказной разработки») лойиҳаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир давомида стартаплар экотизимини шакллантириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган танловлар, стартап лойиҳа муаллифлари учун яратилаётган имкониятлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар, муаммолар ечими каби масалалар муҳокама қилинди.