Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъатида молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида танловлар натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.

Мунтазам равишда ўтказилаётган танловлар натижаларига кўра 2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган фундаментал лойиҳалар танловлари ғолибларини молиялаштириш масаласи кўрилди. Ҳайъат қарорига кўра “Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш” йўналиши бўйича 3 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 6 300,0 млн. сўмни ташкил этади.

2021-2022 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган амалий лойиҳалар кўриб чиқилиб, молиялаштириш ҳажми 1 184,9 млн. сўм бўлган 1 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди.  

Бажарилиши бир йилга мўлжалланган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 2 та cтартап лойиҳа 527 000 млн сўмга молиялаштирилади.

Бажарилиши бир йилга мўлжалланган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган Тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалар кўриб чиқилиб, умумий молиялаштириш ҳажми 2 000 000 млн сўм бўлган 4 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди.

2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган

фундаментал лойиҳалар рўйхати

Лойиҳа номи

Лойиҳа раҳбари

Ижрочи ташкилот

Умумий молиялаштириш ҳажми*

Бир йиллик молиялаштириш ҳажми*

млн. сўмда

“Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш” йўналиши

1

Бўлак-полиномиал базисларда сигналлар ва тасвирларга рақамли ишлов беришнинг интеллектуал дастурий-техник тизимларини яратишнинг назарий-методологик асослари

Зайнидинов Хакимжон Насиридинович, техника фанлари доктори

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

2 100,0

700,0

2

Клеткали автоматлар асосида катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлов беришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш

Реджепов Шовкат Бахтиярович, физика-математика фанлари номзоди

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

1 500,0

500,0

3

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларида фойдаланувчиларни биометрик авторизациялашнинг интеграллашган технологиялари назарий асосларини яратиш

Фазилов Шавкат Хайруллаевич, техника фанлари доктори

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги АКТ илмий-инновацион маркази

1 949,8

888,0**

Жами

6 300,0

2 100,0

 

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори ошган ҳолатларда лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажмига ўзгартириш киритилади.

**Мазкур фундаментал лойиҳани 1-йилда – 888,0; 2-йилда – 530,9; 3-йилда – 530,9 млн. сўм миқдорида молиялаштириш кўзда тутилган.

2021-2022 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган

амалий лойиҳа

Лойиҳа номи

Лойиҳа раҳбари

Ижрочи ташкилот

Умумий молиялаштириш ҳажми*

Бир йиллик молиялаштириш ҳажми*

млн. сўмда

“Тиббиёт фанлари” йўналиши

1

Эмланган қишлоқ хўжалик ҳайвонлари сути асосида одамларни SARS-CoV-2 га қарши пассив иммунизацияси учун маҳсулот ишлаб чиқиш

Гариб Виктория Фирузовна

Халқаро молекуляр аллергология маркази

1 184,9

1 184,9

Жами

1 184,9

1 184,9

 *Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори ошган ҳолатларда лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажмига ўзгартириш киритилади.

Бажарилиши бир йилга мўлжалланган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган

cтартап лойиҳалар рўйхати (12-Ҳайъат)

Лойиҳа номи

Лойиҳа раҳбари

Ижрочи ташкилот

Умумий молиялаштириш ҳажми*

Бир йиллик молиялаштириш ҳажми*

минг. сўмда

“Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик” йўналиши

1

"Инновацион технологиялар асосида янги турдаги ортопедик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш"

Зиядиллаева Фотима Раззоқовна

"Ferangiz farovon Textile" МЧЖ

200 000

200 000

2

"Диққат, нутқ, майда моторика, координацион харакатлар ривожлантириш  ва тиклаш қурилмаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш"

Адизова Дилнавоз Ризоқуловна

 "Burxoniddin Ibrohim" МЧЖ

327 000

327 000

Жами:

527 000 

527 000

 *Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори ошган ҳолатларда лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажмига ўзгартириш киритилади.   

Бажарилиши бир йилга мўлжалланган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган

 Тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалар рўйхати (12-Ҳайъат)

Лойиҳа номи

Лойиҳа раҳбари

Ижрочи ташкилот

Умумий молиялаштириш ҳажми*

Бир йиллик молиялаштириш ҳажми*

минг. сўмда

“Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик” йўналиши

1

Қашқарбедани бошоқли экинлар билан аралаш ҳолда етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш

 Аллашов Бахрам Давлетбаевич

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

500 000

500 000

2

Турли тупроқ иқлим шароитларида касаллик ва зараркунандаларга чидамли озуқабоп лавлагининг “Ўзбекистон-83” нави бирламчи уруғчилигини ташкил этиш

Аллашов Бахрам Давлетбаевич

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

500 000

500 000

3

Меринос зотли майин жунли қўйилар олиб келиш ҳамда жайдари қўйиларни чатиштириш ва сунъий уруғлантиришни йўлга қўйиш

Рўзибоев Нураддин Рахимович

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

600 000

600 000

4

Чорва моллари учун ноанъанавий усулда силос яратиш

Мўминов Мўйниджон Мўминович

Андижон тажриба кўргазма майдони

400 000

400 000

Жами:

2 000 000

2 000 000

 

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори ошган ҳолатларда лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажмига ўзгартириш киритилади.