Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъатида молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида танловлар натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.

Мунтазам равишда ўтказилаётган танловлар натижаларига кўра 2021-2025 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган фундаментал лойиҳалар танловлари ғолибларини молиялаштириш масаласи кўрилди. Ҳайъат қарорига кўра “Техника фанлари” йўналиши бўйича 5 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 2 651,2 млн. сўмни ташкил этади.

Мазкур лойиҳалар вазирлик ҳузуридаги тегишли илмий-техник кенгашлар томонидан Ҳайъатга молиялаштириш учун тавсия этилган. Инновацион ривожланиш вазирлиги вазири, Ҳайъат раиси бошчилигидаги йиғилишда илмий-техник кенгашлар томонидан тақдим этилган илмий лойиҳалар муҳокама қилинди, лойиҳалар бўйича саволларга тегишли илмий-техник кенгашлари раислари жавоб бердилар.

“Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик” йўналишида бажарилиши бир йилга мўлжалланган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалар кўриб чиқилиб, умумий қиймати 2 000 000 млн бўлган 4 та лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди.

Ҳайъат йиғилишида шунингдек умумий қиймати 527 000 млн бўлган 2 стартап лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилди.

2021-2025 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган фундаментал лойиҳалар рўйхати

Лойиҳа номи

Лойиҳа раҳбари

Ижрочи ташкилот

Умумий молиялаштириш ҳажми*

Бир йиллик молиялаштириш ҳажми*

млн. сўмда

“Техника фанлари” йўналиши

1

Гидроэнергетикани ривожлантиришда гидроэнергетик комплекслардан фойдаланишнинг назарий асослари

Техника фанлар доктори, профессор Мухаммадиев Мурадулла

Тошкент давлат техника университети

3 000,0

600,0

2

Узлуксиз режимда ишловчи саноат корхоналарида электр энергия истеъмолини комплекс ростлашнинг қонуниятларини тадқиқ этиш

Техника фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Рахмонов Икромжон Усмонович

Тошкент давлат техника университети

3 000,0

600,0

3

Қуёш нури таъсирида сувни фотокаталитик парчалаб водород олиш: наноструктурали фотокатализаторларни синтезлаш ва хоссаларини назарий ва экспериментал тадқиқ этиш

Техника фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Шаисламов Улуғбек Алишерович

Ўзбекистон миллий университети

2 500,0

500,0

4

Грунтнинг намланганлик ва чизиқсиз фильтрацияни ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг мустаҳкамлик ишончлилигини баҳолаш назарияси ва усулини ишлаб чиқиш

Техника фанлар доктори, профессор Султанов Тохиржон Зокирович

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

2 973,65

594,73

5

Ўзбекистоннинг турли табиий-иқлим минтақаларида истеъмолчилар энергия таъминоти учун автоном фотоэлектрик станцияларининг мақбул конфигурацияларини асослаш учун комбинациялашган энергия сақлаш ва ўзгартириш тизимларини назарий-ҳисоблаш ва амалий тадқиқотлари

Техника фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Қўчқоров Акмал Ахмадалиевич

Фарғона политехника институти

1 782,72

356,544

Жами

13 256,37

2 651,274

 

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори ошган ҳолатларда лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажмига ўзгартириш киритилади.

Бажарилиши бир йилга мўлжалланган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалар рўйхати

Лойиҳа номи

Лойиҳа раҳбари

Ижрочи ташкилот

Умумий молиялаштириш ҳажми*

Бир йиллик молиялаштириш ҳажми*

минг. сўмда

“Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик” йўналиши

1

Қашқарбедани бошоқли экинлар билан аралаш ҳолда етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш

 Аллашов Бахрам Давлетбаевич

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

500 000

500 000

2

Турли тупроқ иқлим шароитларида касаллик ва зараркунандаларга чидамли озуқабоп лавлагининг “Ўзбекистон-83” нави бирламчи уруғчилигини ташкил этиш

 

Аллашов Бахрам Давлетбаевич

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

500 000

500 000

3

Меринос зотли майин жунли қўйилар олиб келиш ҳамда жайдари қўйиларни чатиштириш ва сунъий уруғлантиришни йўлга қўйиш

Рўзибоев Нураддин Рахимович

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

600 000

600 000

4

Чорва моллари учун ноанъанавий усулда силос яратиш

Мўминов Мўйниджон Мўминович

Андижон тажриба кўргазма майдони

400 000

400 000

Жами:

2 000 000

2 000 000

 

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори ошган ҳолатларда лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажмига ўзгартириш киритилади.  

 

Молиялаштириш учун cтартап лойиҳалар рўйхати

Лойиҳа номи

Лойиҳа раҳбари

Ижрочи ташкилот

Умумий молиялаштириш ҳажми*

Бир йиллик молиялаштириш ҳажми*

минг. сўмда

“Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик” йўналиши

1

"Инновацион технологиялар асосида янги турдаги ортопедик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш"

Зиядиллаева Фотима Раззоқовна

"Ferangiz farovon Textile" МЧЖ

200 000

200 000

2

"Диққат, нутқ, майда моторика, координацион харакатлар ривожлантириш  ва тиклаш қурилмаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш"

Адизова Дилнавоз Ризоқуловна

 "Burxoniddin Ibrohim" МЧЖ

327 000

327 000

Жами:

527 000

527 000

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори ошган ҳолатларда лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажмига ўзгартириш киритилади.